Latest news

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  6 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  4 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  4 10:20Неймар яна жароҳат олди  5 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  10 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Венесуэла Ўзбекистон билан ўйиндан аввал Саудия Арабистонидан устун келди News

Венесуэла Ўзбекистон билан ўйиндан аввал Саудия Арабистонидан устун келди

Кеча ФИФА кунлари доирасида бир қатор баҳслар бўлиб ўтди.

Венесуэла терма жамоаси Жидда шаҳрида Саудия Арабистони билан ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

26-дақиқада Соломон Родон узатиб берган тўпни Жозеф Мартинес рақиб дарвозасига йўллаб, ҳисобни очди - 0:1.

Орадан 8 дақиқа ўтгач, айни пайтда "Ривер Плейт" клубида фаолият олиб бораётган Рондоннинг ўзи жарима майдони ичида тўпни эгаллаб, гол урди - 0:2.

Иккинчи таймда Салим Ал Давсари жарима майдони ичидан чиройли гол уришга эришди - 1:2.

Баҳс охиригача мана шу ҳисоб ўзгармади ҳамда аргентналик мураббий Фернандо Батиста бошчилигидаги Венесуэла Ўзбекистон билан ўртоқлик учрашувидан олдин ғалабага эришди.

Венесуэла ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс 28 март куни Жидда шаҳрида бўлиб ўтади.




Саудия Арабистони - Венесуэла 1:2
Голлар
: Салим Ал Давсари 73 - Жозеф Мартинес 26, Саломон Рондон 34.

Венесуэла: 12.Алаин Бароя, 21.Александр Гонсалес, 4.Жон Чанселлор (2.Жан Фуентес, 71), 3.Йордан Осорио, 18.Мигель Наварро (27.Брайан Алкосер, 90+3), 8.Томас Ринкон (5.Жуниор Морено, 60), 9.Эдуард Белло (15.Жон Мурильо, 71), 13.Хосе Мартинес, 11.Самуэль Соса (26.Йохан Кумана, 71), 23.Саломон Рондон, 17.Жозеф Мартинес (10.Эрнесто Торрегросса, 60).
Бош мураббий: Фернандо Батиста.

Огоҳлантиришлар: Сауд Абдулҳамид 18 - Осорио 12, Рондон 52, А.Гонсалес 90+6.





Saudi Arabia

Salem Al-Dawsari - 74'

Friendlies . Round 1

25/03/2023, 00:00

2
:
1
Finished

Venezuela

Josef Martinez - 26', Jose Salomon Rondon - 34'

45'
90'
74'  Salem Al-Dawsari
26'  Josef Martinez
34'  Jose Salomon Rondon

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика