Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди
20 sep 08:00
News


Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди
Кеча Ўзбекистон МТЖ аъзолари Остон Ўрунов ва Акмал Мозговой жамоалари сафида майдонга тушишди.
Остон Ўрунов ҳаракат қилаётган "Персеполис" Эрон чемпионатининг навбатдаги турида "Чадормалу" жамоаси меҳмони бўлди. Учрашувда ҳисоб очилмади. Ушбу баҳсда Ўрунов асосий таркибда майдонга тушди ва 62-дақиқада захирага олинди.
БАА чемпионатида ҳаракат қилаётган Акмал Мозговойнинг "Банияс" жамоаси мамлакат чемпионатининг навбатдаги турида "Ал Жазира"ни меҳмон қилди ва йирик 4:0 ҳисобида мағлуб бўлди.
Мозговой ушбу баҳсда асосий таркибда майдонга тушди ва 2-бўлиб бошида захирага олинди.
Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments