Вальверде: “Фати ҳали “Барселона”га жуда кўп фойда келтиради”
15 sep 2019 07:32
News
Вальверде: “Фати ҳали “Барселона”га жуда кўп фойда келтиради”
“Ўйиндан қолган ижобий таасурот – бу “Барселона”нинг рақибга доимий босим уюштириб, гол уришга бўлган интилиши бўлди.Бир қатор вазиятларда биз рақибга катта ҳудудни қолдирганимиз гол ўтказишимизга ҳам олиб келиши мумкин эди. Чунки “Валенсия”нинг ҳужумида жуда тезкор ҳужумчилар бор. Биз рақибни босимда ушлаб турди ва ажойиб иккинчи таймни ўтказдик.
Бизга қайси майдонда тўп тепаётганимизнинг аҳамияти бўлмаслиги лозим. Жамоа фақат бир мақсад –ғалаба учун ҳаракат қилиши лозим.
“Барселона” футболчиси бўлиш осонмас. Фати “Валенсия”га қарши баҳсда доимий ҳаракатда бўлди ва ўзининг яхши томонларини кўрсата олди. Деярли биринчи тўпга тегишида гол уриш, иккинчисида голли узатмани амалга ошириш, деярли учинчи уринишида яна гол уриш мумкин бўлган вазиятни яратиш – осон иш эмас. Агар у майдонда бугунгидек ҳаракатларини давом эттирса, “Барселона”га жуда катта ёрдами тегади”, дея Вальверденинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Marca.
Similar news
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Comments