"Валенсия" футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин
14 oct 2021 14:20
News
"Валенсия" футболчиси "Барселона"га ўтиши мумкин
"Валенсия" ҳимоячиси Хосе Гайя "Барселона"га ўтиши мумкин.
"Кўк-анорранглилар" 26 ёшли испаниялик футболчига қизиқиш билдирмоқда.
Каталонияликлар агар футболчи ҳозирги клуби билан шартномани узайтирмаса, унда футболчи билан паст нархда шартнома имзолашмоқчи.
Унинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган. Гайя - "Валенсия" тарбияланувчиси.
Футболчи 2021/22 йилги мавсум жамоа таркибида 4та ўйинда майдонга тушиб, 1та ассист қайд этди. Transfermarkt ўйинчини 35 млн еврога баҳоламоқда.
Link :
Source : Mundo Deportivo
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments