Latest news

21:35"Леганес" — "Реал". Беллингем, Винисиус, Гюлер ва Мбаппе асосий таркибда  0 21:22"Наполи" — "Рома". Таркиблар маълум  0 21:15АПЛ. "Саутгемптон" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйинда 5та гол урилди  26 21:13 Элит Чемпионлар лигаси. "Пахтакор" бош мураббийи Максим Шацких ва ўйинчиси Ҳожиакбар Алижонов "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  1 20:31"Ипсвич Таун" — "Манчестер Юнайтед". Бруно, Рэшфорд ва Каземиро асосий таркибда  3 20:09Перес Винисиусга мурожаат қилди  7 19:45Кетма-кет иккинчи йил чемпион бўлган Бобир Абдихолиқов билан интервью   1 19:37Суперлига. "Сўғдиёна" – "Локомотив" 2:0. Highlights  0 19:36Суперлигани қайси клуб тарк этади? Кумуш медал кимга насиб қилади? 26-тур интригалари  6 19:18Суперлига-2025. Қайси жамоалар қолади, қайсилари кетади?  6 18:25Суперлига. «Сўғдиёна» «Локомотив»ни қийинчиликсиз мағлуб этди ва учинчи ўринга кўтарилиб олди  11 18:16Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Қосимпошо" билан дуранг ўйнади, Турғунбоев бир бўлим ҳаракат қилди  2 18:04Февзи Давлетов: "Ўйинни тўлиқлигича назорат қилдик, фақатгина гол етмади"  4 17:28Холанд "Манчестер Сити" бўйича қарор қабул қилди  1 16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  11

Вагиз Галиулин: «Жароҳатимни даволаш режа асосида кетмоқда» News

Вагиз Галиулин: «Жароҳатимни даволаш режа асосида кетмоқда»

«Рубин» ярим ҳимоячиси Вагиз Галиулин Европа лигаси 2-саралаш босқичи доирасидаги «Ягодина»га қарши ўйинда (1:0) жароҳат олганди. Ҳамюртимиз жароҳатини даволаш қандай кечганини айтиб берди.
— Вагиз, мухлислар сизнинг соғлиғингиз ҳақида қайғуришмоқда. Ўзингизни қандай ҳис қилаяпсиз?
— Мен ҳақимда эслашаётганидан хурсандман. Айни пайтда ўзимни яхши ҳис қилаяпман. 16 ноябрь куни икки ҳафталик тикланиш жараёнини ўтказиб Германиядан Қозонга келдим. Қозон шаҳрида тикланишни давом эттираяпман. Барчаси режадагидек кетмоқда!

— «Сибирь» сафида ўйнаётганингизда оғир жароҳат олган эдингиз. Бу сафар ҳам шундай бўлди, буни омадсизлик деса бўладими?
— «Сибирь» сафида жуда оғир жароҳат олгандим, пайларим узилиб кетганди, узоқ вақт даволангандим, майдонга қайтганимдан кейин ҳам оғриқлар бўлганди. Аммо вақт барчасига даво. Худога шукур оғриқлар ўтиб кетди. Аммо «Ягодина»га қарши ўйинда тўпиғимдан жароҳат олдим. 19 август куни Мюнхенда операция қилишди. Ўша вақт ҳақида эслашни ҳам истамаяпман.

— Қачон майдонга қайтиш ниятидасиз? Жисмоний ҳолатни тиклаб олиш учун кўп вақт кетадими?
— Ҳозир оёғим безовта қилаётгани йўқ. Кейинги йил бошида майдонга қайтишни режалаштираяпман. Жамоага тезроқ фойда келтиришни истайман.

— Клуб Россия чемпионатида 10-ўринда бормоқда, бу унинг ўрни эмас. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

— Жамоа ҳозир ўзига ярашмайдиган ўринда эканига қўшиламан. Аммо бу вақтинча эканига ишончим комил. Албатта, бу вазиятдан чиқиб кетиб юқорилаймиз.

Мавсумнинг қолган ўйинларида мухлислардан бизни қўллаб туришларини сўрайман. Биз ўйинчилар эса, уларни хурсанд қилиш учун қўлимиздан келганича ўйнаймиз, – дейди Галиулин клуб расмий сайтига.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика