Latest news

22:59Де Паул ҳам Мессининг ёнига боради. "Атлетико" ва "Интер Майами" келишиб олишди  0 22:35"Ливерпуль" Экитике бўйича "Айнтрахт" билан музокарага киришди  0 22:11Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24  39 21:50Расман: Ламин Ямал янги мавсум "Барселона" сафида 10-рақамда ҳаракат қилади  3 21:29Ислом Исмоилов: "Москвада маҳаллий клублар билан назорат учрашувлари ўтказамиз"  3 21:01Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мираброр Усмонов хотира турнирига тайёргарликни давом эттирмоқда  2 20:25Ламин Ямал янги мавсум 10-рақамда ўйнашига ишора қилди(ми?)  1 19:48Иброҳим Йўлдошев - ОКМК футболчиси  1 19:14Суперлига. Биринчи давранинг эътиборга молик 5 воқеаси   5 19:12ЖЧ2026да 4 та танаффус бўлиши мумкин  7 19:00МЮ "Брайтон" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда. "Милан" ҳам ушбу футболчи борасида маълумот йиғяпти  0 18:33Машарипов кичик жароҳат олди  1 18:30Тома Табатадзе "Нефтчи"ни тарк этди  9 18:15Лука Модрич: "Милан" – болалигимдаги севимли жамоам, Бобан эса кумирим эди"  11 17:52Диас "Ливерпуль"дан кетишга тайёр. "Барселона" ва "Бавария" янги таклифлар тайёрламоқда  2

Вадим Абрамов: «Астана»га ўзбекистонлик футболчилар келиши мумкин» News

Вадим Абрамов: «Астана»га ўзбекистонлик футболчилар келиши мумкин»

«Астана» клуби бош мураббийи Вадим Абрамов клуб расмий сайтига интервью берди.
- «Астана» - жиддий клуб, уни олдига катта мақсадлар қўйилмоқда. Клуб Европа лигасига йўлланма олган, шу боис кўплаб мураббийлар бу ерда ишлашни исташади.

- Таклифни қанча ўйладингиз?
- Умуман олганда кўп ўйлаганим йўқ, шундай бўлдики менинг ва клубнинг фикри бир жойдан чиқди.

- Ҳозир «Астана»нинг ўйини ҳақида нимадир дея оласизми?
- Мен «Астана»нинг «Актобе» билан ўйинида бўлгандим, шунингдек клубнинг ўйинларини интернет орқали томоша қилдим, шу боис умумий тасаввурга эгаман. Яқинда йиғиламиз, йигитлар билан танишамиз. Менимча иш бошлаганимдан 1 ой ўтиб футболчиларнинг имкониятларини билиб олсам керак.

- Интернетдаги хабарларга кўра сизнинг севимли услубингиз 4-4-2 экан. «Астана» кейинги йил 2 ҳужумчи билан ўйнайдими?
- Интернетда доим ҳам тўғрисини ёзишмайди, аммо икки ҳужумчи бўлиши аниқ, мен ҳужумкорликни яхши кўраман. Мени жамоаларим доим ҳужум қилишади. Тактика эса футболчилардан келиб тузилади.

- Клубга Ўзбекистондан футболчилар келиши мумкинми?
- Келишса ҳам кўп эмас. Менга ким ўйнашини фарқи йўқ, шунчаки фақат ўйинларини томоша қилган легионер футболчидан кўра ўзинг билан футболчини олиб келган яхшироқ.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика