Latest news

22:24Конференциялар лигаси. "Астана" сўнгги дақиқада ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:56Европа лигаси. "Атлетик", "Лион", "Лацио" бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  0 21:48Конференциялар лигаси. "Хайденхайм" - "Челси" ва бошқа учрашувларнинг асосий таркиблари маълум!  1 21:17Анвар Бердиев: "Плей-оффда ким рақиб бўлишидан қатъий назар ўйнашимиз керак"  0 20:59Педри "Барселона" билан шартномасини узайтиради  0 20:31ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  1 20:00Камавинга ҳам жароҳат олди  3 19:33Рис Жеймс бу йил бошқа майдонга тушмаслиги мумкин  0 19:10ФИФА рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнини сақлаб қолди  9 18:42Суперлига. "Бунёдкор" - "Пахтакор" ва 26-турнинг қолган учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум  3 18:08Мареска: "Челси" Нкункуни январда сотмаслиги аниқ"  0 17:45Ўзимизнинг карикатура: Уйқу оғушидаги "аждар"  12 17:06"Бавария" Тео Эрнандес ва Раумга қизиқиш билдирмоқда  0 16:11"Барселона" сардорларидан бирини сотиб юбориши мумкин  11 15:59ПРО-Лига. "Бухоро" сафарда "Олимпик-MobiUz"га ютқазиб қўйди, "Машъал" — чемпион!  8

Умртқаси синганидан кейин ҳам “Олтин тўп” ютган Каканинг энг сара фикрлари News

Умртқаси синганидан кейин ҳам “Олтин тўп” ютган Каканинг энг сара фикрлари

“Орландо Сити” клуби ярим ҳимоячиси бразилиялик Рикарду Изексон дус Сантус Лейти ёки оддийгина Кака бугун футболчилик фаолиятини якунлаши ҳақида маълум қилди.

Биз 2007 йилги “Олтин тўп” соҳибининг энг сара фикрларини тақдим этамиз.


Тўғрисини айтсам, ўйинларимдан ўзимнинг ҳам кўнглим тўлаётгани йўқ. Бунга бир қанча сабаблар бор. Аввало, янги яшаш жойига мослашишда бироз қийинчиликка учрадим. Энг асосий сабаб эса, доимий равишда шикастланганимдир.

Мен “Милан”ни тарк этиш ниятим йўқ эди. Аммо иқтисодий вазият туфайли шунга мажбур бўлдим. Бу ҳақиқатдан ҳам, клубим рад этолмайдиган ажойиб таклиф бўлди.

Чемпионлар Кубогининг ҳар бир соҳиби, футбол тарихининг бир қисмига айланиши турган гап. Бундай ажойиб ғалабадаги хурсандчиликни сўз билан ифода этиш мушкул. Бош мураббийга ич-ичимдан ишонаман. Агар у бирор нарса айтган бўлса, демак шундайлиги аниқ.

Мен учун оила — энг муқаддас макон.



Жаҳон футболида ўзимни супер юлдуздек ҳис қиламан ва ўз ишимни ярата олдим деб ўйлайман. Ишда асосийси меҳнатсеварлик ва ўз устида ишлаш. Чунки мувафаққиятга эришиш учун иқтидорнинг ўзи камлик қилади. Буни уддалай олганимдан фахрланаман. Лекин шу билан бирга зиммамда оғир масъулият ҳам борлигини сезиб турибман.

Мен нафақат футболда ўйнашни, балки уни ташқаридан томоша қилишни ҳам ёқтираман. Мен “Берлускони”да 6 йил ишлаганман ва бу жуда муҳим. У мени ўсмир пайтимда “Сан-Паулу”дан сотиб олган. Флорентино Перес эса янада юксалишимга ёрдам берди.

“Кака” лақабини акам ўйлаб топган. Уйда хотиним мени “севгилим” деб чақиради. Мени Бразилияда Кака, Италияда Рикки ёки Рикардо деб чақиришади. Фақатгина анча йиллардан бери ёнимда бўлган инсонлар айни дамда қандайлигимни билишади. Ёш бўлишимга қарамай, осуда ҳаёт тарзини афзал кўраман, тунги клубларни эса унчалик ёқтирмайман.



Мен шу кунгача эгишган ютуқларим Худо томонидан берилган инъом деб биламан. Шу сабабли, доимо инсонларга ёрдам беришим керак деб ўйлайман. Ҳар куни ўғлим, хотиним ва дўстларим билан дуодамиз. Бу ҳаётимнинг ажралмас бўлагига айланган. Онам қайнонам билан таниш бўлган. Аёлим билан у 14 ёш, мен эса 19 ёш бўлганимда танишганмиз.

Мен ҳал қилувчи ўйинларни ёқтираман. Роналду буюк футболчи ва ақлли инсон. Биз дўстмиз ва тез-тез учрашиб, суҳбатлашиб турамиз.

Жаҳон чемпионатида иштирок этишни ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди.

Мен “5-рақам”ни Зидан билан бир хил бўлиб қолишдан қўрққаним учун рад этганим йўқ. Сабаби “беш” бразилияликлар учун. Бу футболчининг терма жамоада ўйнашини билдиради.


“Милан”дан кетган вақтимда, мухлисларни томоша қилиш менга ҳузур бағишлаган эди. Улар уйимнинг ёнида кетмаслигимни сўраб туришган. Ўша вақтда ичимдан ажойиб ҳиссиётлар ўтган. Ҳаттоки, қандай қарор қабул қилишни билмай қолгандим.


Мен доим ҳужумда ўйнашни хоҳлаганман ва фаолиятимнинг бошида бунга эришдим. Лекин мураббий мени жисмоний муаммо туфайли марказга қўйди ва ҳозирга қадар шу позицияда ўйнамоқдаман.

Ота-онам менга катта ёрдам берди. Улар доим шундай дейишган: “Ҳар доим қилишинг керак бўлган ишни қил. Умр йўлингда кўп қийинчиликлар учраши мумкин. Сен уларни енгиб ўтишинг керак”.

Агар футболда ўйнамаганимда, отамни касбини эгаллардим. Яъни инженер бўлардим. Отам менинг энг яхши маслаҳатчим. Нима иш қилсам ҳам, аввал ундан сўраб, фикрини билиб, кейин бажараман.



Мен “Сан Паулу”да ўйнаб юрган кезларимда, сувга шўнғиб, бошимни уриб, бўйнимга шикаст етказган эдим. Мен ўзимни жуда ёмон ҳис қилсамда, сувдан чиқиб, ерга ётганимда бошимдан қон оқаётганини кўргандим. Шифохонага олиб бориб, рентген қилишганда ҳаммаси жойида деб айтишди. Кейинчалик эса умуртқам синганида шол бўлиб қолмаганмнинг ўзи катта бахт деб биламан.

Менинг тақдимотим унутилмас бўлганди. Кийиниш хонасидан чиққанимда жуда кўп одамни кўрдим... Аввалига бунга ишонолмадим. Бу ажойиб совға бўганди ўзиям. “Сантяго Бернабеу”нинг ҳайратини мени лол қолдирганди.

Мен футболда ўйнаш учун ҳам яшайдиган инсонман. Футболчи фақатгина майдонга тушганда эмас, ҳар куни профессионал бўлишга ҳаракат қилиши керак.

Агар “Реал” бизга шундай пул тўлашга қарор қилган бўлса, демак биз шунга лойиқмиз, чунки биз буни сўнгги йилларда исботлаб бера олдик, шундай эмасми?!

Мен “Олтин тўп”ни “Реал” билан бўладиган ихтиёрий ютуққа алишишга тайёрман. Ғалабага эришган вақтда мураббий сени қучоқлаб олиши тушунтириб берила олмайдиган ҳиссиётдир. Буни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди.

Танам юкламаларга дош бера олмаяпти. 35 ёшда ўйинлардан кейин тикланиш анча қийин. Аммо қарорим жисмоний ҳолатим билан боғлиқ эмас. Фаолиятимни тугатиш? Ҳозирча фақат кейинги йил «Орландо»да ўйнамаслигим аниқ. Бу айни пайтга қадар қабул қилган ягона қарорим.


Жамоавий ютуқлари
Жаҳон чемпиони: 2002
Конфедерациялар кубоги соҳиби: 2005, 2009
Италия чемпиони: 2003/04
Сан-Паулу штати чемпиони: 2001
Италия Суперкубоги соҳиби: 2004
УЕФА Чемпионлар лигаси ғолиби: 2006/07
УЕФА Суперкубоги соҳиби: 2003, 2007
Клублар ўртасидаги ЖЧ ғолиби: 2007
Испания кубоги соҳиби: 2010/11
Испания чемпиони: 2011/12
Испания Суперкубоги соҳиби: 2012

Шахсий ютуқлари
«Олтин тўп» соҳиби: 2007
Клублар ўртасидаги ЖЧ «Олтин тўп» соҳиби: 2007
ФИФА талқинига кўра йилнинг энг яхши футболчиси: 2007
Европанинг энг яхши футболчиси (Onze d’Or): 2007
УЕФА талқинига кўра энг яхши футболчи: 2006/07
УЕФА талқинига кўра энг яхши ҳужумчи: 2006/07
Бразилияда йилнинг энг яхши футболчиси: 2002
Италияда йилнинг энг яхши футболчиси: 2003/2004, 2006/2007
IFFHS талқинига кўра йилнинг энг яхши плеймейкери: 2007
«Олтин самба» соҳиби: 2008
Конфедерациялар кубогининг энг яхши футболчиси: 2009


Хориж сайтларидан Нозима Зарипова таржимаси

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика