Latest news

08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  0 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  0 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  3 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  2 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  2 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  2 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0 23:30ФОТОГАЛЕРЕЯ. Пролига. "Олимпик-MobiUz" – "Арал" 3:1  0 23:22ОФК Элит ЧЛ. "Тракторсози" меҳмонда 5 та гол урди, "Ал Иттиҳод" ҳам йирик ғалабани тантана қилди  0 22:48Рўзиқул Бердиев: "Эртанги ўйинга тўлиқ тайёрмиз"  15 22:32Паулу Соуза: "'Насафни яхши биламиз. Улар ҳозиргача кўпроқ очко тўплашга лойиқ эди"  0 22:19Аморим – сўнгги 5 мавсумда АПЛда "Ливерпуль" ва "Сити"ни меҳмонда мағлуб этган ягона мураббий  1 22:04Мундиалга тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-17 Венесуэла билан дуранг ўйнади  2 21:46Неъматулла Қуттибоев: "Энди ҳар бир ўйин биз учун финалга тенг"  3 20:59Фарҳод Нишонов: "2:0дан сўнг йигитлар бироз бўшашишди"  0

Улуғбек Бақоев: «Иртиш» совринли ўринлар учун курашади» News

Улуғбек Бақоев: «Иртиш» совринли ўринлар учун курашади»

Қозоғистон премьер-лигаси вакили, Павлодарнинг «Иртиш» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон премьер-лигасининг 25 тур учрашувида «Актобе» дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.
Қозоғистон премьер-лигаси вакили, Павлодарнинг «Иртиш» клуби сафида ўйнаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Улуғбек Бақоев Қозоғистон премьер-лигасининг 25 тур учрашувида «Актобе» дарвозасини ишғол этди ва жамоасининг 4:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшди.

«Актобе»га қарши учрашув якунига етгач, «Vesti.kz» интернет-нашри мухбирлари ўзбекистонлик ҳужумчидан интервью олишди.

«Биз «Актобе»га қарши ўйинга қаттиқ тайёргарлик кўрдик. Ўйин биз учун қийин бўлишини билар эдик, аммо тезкор голлар уришга эришдик. Бу жамоамиз учун қўл келди. Футболчилар билан тезда ташаббусни ўз қўлимизга олишга эришдик ва ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзидаёқ ҳал эта олдик», - дейди Бақоев.

«Актобе» футболчиларини тушуниш қийин эмас. Жамоа бундан уч кун олдин майдонга тушган ва қийин учрашувни ўтказган эди. Аммо, биз ҳам бугун ҳудди улардек шароитда эдик. Нима ҳам қила олардик - бу Футбол. Уларнинг ўз тақвими ва ўз режалари бор. Бизда ҳам ҳудди шундай. Дастлабки 6 ўринни эгаллаган жамоалар ўртасида ҳали жуда муросасиз баҳслар ўтказилади», дея қўшимча қилди ўзбекистонлик ҳужумчи.

«Иртиш» ҳали совринли ўринлар учун курашни тўхтатгани йўқ. Жамоамиз албатта, мавсумда совринли ўринлар учун курашади», - дейди Бақоев.

Эслатиб ўтамиз, «Иртиш» сафида тўп сураётган Улуғбек Бақоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Миржалол Қосимов томонидан Иордания терма жамоасига қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ-2014 плей-офф ўйинлари учун чақирув олган. Ўзбекистонлик ҳужумчи ҳорижда тўп сураётган бошқа легионерлар қаторида 2 сентябрь куни Тошкентда миллий терма жамоа йиғинига келиб қўшилади. 
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика