Latest news

20:25Расман: "Аякс" июль ойидан бери клубсиз бўлган "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзолади  0 19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  1 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  3 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  39 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3

Улуғбек Бақоев: "Иорданиядан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз" News

Улуғбек Бақоев: "Иорданиядан ўтиш учун бор кучни ишга соламиз"

2 сентябрдан бошлаб миллий терма жамоамиз тўлиқ таркиб билан Иорданияга қарши тайёргарликни давом эттирди.
3 сентбярдаги машғулотлар кечки пайт “Жар” стадионида ўтказилди. Бир ярим соат давом этган машғулотдан сўнг бизда Улуғбек Бақоев билан суҳбат қилиш фикри туғилди. Нега айнан Бақоевлигини интервьюни ўқигач билиб олишингиз мумкин.
 
-   Улуғбек ака, Иордания билан ўйинга тайёргарлик қандай кетяпти?

-   1 сентябрь куни Қозоғистон чемпионатида ўйинимиз бўлди. Ўйинни ўтказгач, эртаси куни Тошкентга келдим. Бугундан эса терма жамоа машғулотларига киришдим. Бўлажак баҳсга тайёргарлик яхши кетяпти. Ҳамманинг кайфияти юқори ва ҳамманинг миясида бир фикр мавжуд: нима қилиб бўлса-да Иордания тўсиғидан ўтиш.

-   Мухлисларимиз икки ўйин натижасига кўра Иорданияни мағлуб этишимизга шубҳа қилишмаяпти. Лекин кейинги босқичда Жанубий Америка вакили билан тўп суриш...

-   Келинг, олдинлаб кетмайлик. Аввал Иордания масаласини ҳал қилайлик, ундан кейин нима бўлишини вақт кўрсатади.

-   Ҳозирги Иордания ҳақида қандай фикрдасиз?

-   Улар ҳам. Биз ҳам гуруҳда учинчи ўринни эгалладик. Албатта, бизда биринчи ё иккинчи ўрин билан тўғридан тўғри жаҳон чемпионатига бориш имконияти бор эди. Аммо сўнгги турда Жанубий Кореянинг кутилмаганда ўз уйида Эронга имкониятни бой бериши ҳаммасини чиппакка чиқарди. Иордания – жиддий рақиб ва улардан ўтиш осон бўлмайди.

-   2011 йилги Осиё чемпионатида айнан сизнинг икки голингиз Иорданияга қарши ўйинда терма жамоа учун ярим финал эшигини очганди. Бу ўйин ҳозирча Иорданияга қарши охирги расмий баҳсимиз бўлиб турибди.

-   Бундай ўйинларни унутиб бўларканми. Албатта, ўша беллашув ва иккита голим кечагидек эсимда. Ўшанда 2-рақамда майдонга тушгандим. Ўшанда ҳам иорданияликлар бизга жиддий қаршилик кўрсатишганди. Бу сафарги тўқнашувнинг ҳам осон кечмаслиги аниқ.

-   Асосий таркибда майдонга тушишга тайёрмисиз?

-   Буни бош мураббий ҳал қилади. Ўзимга қолса ҳар доим асосий таркибда тўп суришга тайёр турганман.

Хайрулла ХОЛИҚОВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика