Latest news

09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  6 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  56 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12

Улуғбек Бақоев: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ" News

Улуғбек Бақоев: "Ҳакамлар қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ"

Coca Cola Суперлиганинг 4-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" - "Сурхон" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев матбуот анжуманида иштирок эди.





Ўйин ҳақида

- Бу футбол, унда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Кимда ғалабага бўлган иштиёқ кучли бўлса, ўша жамоа ютади. Дастлаб пенальтидан гол ўтказиб юбордик. Ҳисобни тенглаштирганимиздан сўнг яна дарвозамизга пенальти белгиланди. Рақиб юзага келган вазиятдан фойдалана олмагандан сўнг йигитларда ғалабага бўлган ишонч пайдо бўлди. Бугунги ўйин учун жамоамиз футболчиларига миннатдорчилик билдираман. Футболда гол урган ютади. Мухлислар ҳам бугунги ўйинни томоша қилиб завқланишди деб ўйлайман, уларни ғалаба билан табриклайман.

- Кейинги ўйинда "Бунёдкор" билан ўйнайсизлар. Шу ўйин ҳақида нималарни айта оласиз?

- Очиғини айтсам, бугунги ғалабадан сўнг ўзимга келиб улгурганим йўқ. "Бунёдкор"га қарши ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз.

- Бугунги ўйинда "Сўғдиёна" дарвозасига икки бор пенальти белгиланди. Бу холатга "Турон" билан бўлган ўйиндаги ҳакамликнинг таъсири бор деб ўйлайсизми?

- Ҳакамлар қарорини муҳокама қилишга ҳаққим йўқ. Бунга тегишлича ҳакамлар қўмитаси баҳо беради. Биз кейинги ўйинга тайёргарликни давом эттирамиз.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика