Latest news

12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  0 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  4 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  1 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  9 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  13 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  39

Улуғбек Бақоев: "Биринчи даврадаги ўйин сценарийси такрорланди" News

Улуғбек Бақоев: "Биринчи даврадаги ўйин сценарийси такрорланди"

Суперлиганинг 15-туридан ўрин олган АГМК - "Сўғдиёна" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев ўз фикрларини билдирди.




"Ўйлашимча қизиқ ўйин бўлди. Иккала жамоа ҳам кўп ҳужум қилди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, ютқазиб қўйишимиз ҳам мумкин эди. Ҳисобда олдинга чиқиб якунда гол ўтказиб юбордик. Биринчи даврадаги ўзаро ўйинни ёдга олсак деярли шундай сценарий бўлганди. Ҳисобда олдинга олиб чиқиб ўйин охирида гол ўтказиб юборгандик. АГМК жамоасига кейинги баҳсларда омад. Йигитларга эса бугунги ўйин учун раҳмат айтаман", - дейди Бақоев.

- Бу йилги чемпионат сизда қандай таассурот қолдирмоқда? "Пахтакор"ни ҳисобга олмасак Суперлигада интрига қандай деб ўйлайсиз?

- Медаллар учун 3-4та клуб кураш олиб бормоқда. Биз мавсум бошида кўплаб очколарни бой берганимиз учун пешқадамларга етиб олишга ҳаракат қиламиз. Кўп танаффус бўлмоқда, футболчилар спорт формадан чиқиб яна ўзларига келишлари қийин кечмоқда. Лекин умуман олганда менимча чемпионат қизиқарли ўтмоқда.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика