Latest news

03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  0 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  14 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  159 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  3 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  13 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  4 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  6 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11

Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз" News

Улуғбек Бакаев: "Кейинги ўйинларда очиқроқ ва агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз"

Суперлиганинг 2-тури доирасида "Қизилқум" мағлуб қилинганидан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.


- Биринчи ўйиндан кейин йигитларда руҳан чўкиш бўлди. Шу сабабли бугунги ўйинда ғалаба қозонишимиз керак эди. Ўйин биз учун яхши бошланди. Кетма-кет вазиятлар яратдик, тезкор гол уриб олдик. Кейинчалик яна бир-икки вазиятлар бўлди. Вазиятлар голга айланмаганидан кейин биз ҳимояга эътибор беришни бошладик. Иккинчи бўлимда ҳам чуқур ҳимоялана олдик. Иккинчи гол бизни хотиржам қилди. Починни очиб олдик, бу уч очко билан барча футболчиларимни табриклайман ва ҳеч кимга эътибор билдиришни истамайман. Улар бугун ўзларини ўйинга баҳш қила олишди. Ғалаба билан табриклайман ва энди кейинги учрашувларни ўйлашни бошлаймиз.

- Мавсумдаги илк ғалаба билан табриклайман. Ўзингиз айтганингиздек, бугун жамоа натижа учун ўйнади. Иккинчи гол эса ўйинни ўлдирди. Бугун ҳам жамоа ўтган сафаргидек ҳужумкор ўйнаса бўлармиди?

- Буларнинг барчаси руҳият билан боғлиқ. Кўрган бўлсангиз, бугун дарвозабонимиз уч-тўрт хатога йўл қўйди ва бу голга олиб келиши мумкин эди. Йигитлар ўйинни олиб чиқиб кета олишди. Биринчи ўйинда 90+4-дақиқада гол ўтказганимиздан кейин йигитларда пасайиш бўлганди. Кўп нарса шунга боғлиқ. Кейинги ўйинларда бундай ҳолатлар бўлмаслигига умид қиламан. Шу орқали бошқачароқ футбол ўйнаймиз, очиқроқ, агрессивроқ бўлишга ҳаракат қиламиз.

- Бугунги майдоннинг ҳолатига қандай баҳо берасиз?

- Майдон ҳақида нимадир дейиш қийин. Чунки бу майдонда мен футбол ўйнамадим. Ушбу майдонда иккала жамоа ҳам футбол ўйнади, демак, жамоаларда шароитлар бир хил эди. 

- Бугунги ўйинда захирадан майдонга тушган футболчилар ўйинни кучайтира олдими.

- Ушбу футболчилар аслида асосий таркиб аъзолари ҳисобланишади. У бунгача терма жамоа ихтиёрида бўлиб турганди. Икки ҳафта давомида биз билан бўлмагани учун машғулотлар давомида ўсишга эришмоқда. Бугун у захирадан тушиб, гол урди. Гап йўқ. Уни олқишлайман.

- Бугунги ўйинда ўтган сафаргисига қараганда ҳимояда ўзгариш бўлди. Бу 90+4-дақиқада ўтказиб юборилган гол билан боғлиқми?

- Бу ерда футболчининг хатолари кузатилди. Шу сабабли у билан гаплашдик ва бугун уни захирада қолдирдик. Бу қарор тўғри бўлганини натижада кўрдик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика