Latest news

19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  0 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  4 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8

Учта ўйинни ўтказиб олайлик, уёғи бир гап бўлар News

Учта ўйинни ўтказиб олайлик, уёғи бир гап бўлар

Ғалаба ва мағлубият ораси бир қадам деган гап бекорга айтилмаган.

Тўрт кун олдин Наманганда Гана жамоасини мағлуб этган терма жамоамиз кеча Тошкентда Ироққа имкониятни бой бериб қўйди. Гана терма жамоасини кўрдик, маҳаллий клубларда ўйнайдиган футболчиларни йиғиб келишибди. Бизда эса таъбир жоиз бўлса, ҳозирги пайтнинг энг кучли футболчилари жам бўлди. 

Мана шу энг кучли футболчиларимиз Ироқ билан ўйинда ғалаба тугул, гол ура олишмади. Хўш, бундан ваҳима қилиш керакми? Ваҳима қилса ҳам бўлади, қилмаса ҳам. Ваҳимали томони шундки, биз ўз майдонимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида мағлуб бўлдик ва бунинг устига ФИФА рейтингига таъсир қиладиган ўйинни бой бердик. Бундай ҳолатлар барибир жаҳлни чиқаради. 

Ваҳимасиз томони - бу бир ўртоқлик ўйини эди ва унда исталган ҳисоб қайд этилиши мумкин. Биз энг асосийси июнь ойида Саудия Арабистонида бўладиган ЖЧ саралаш учрашувларида ўзимизни кўрсатишимиз керак. Вадим Абрамов айтдики, Саудияда бошқача ўйин кўрсатамиз. Менинг ҳам шундай бўлишига ишонгим келяпти. 

Ҳозир эса янги мураббий қидириш керак, фалончи футболчиларни олиш керак деган гаплардан фойда йўқ. Халқимизда кечувда отлар алмаштирилмайди деган мақол бор. Эсон-омон кечувдан ўтиб олайлик, уёғи бир гап бўлар. Саралашнинг 3-босқичига чиқа олмасак, шундоқ ҳам мураббий кетади. Мабодо чиқсак ҳам ўзгарадими? Бу борада обдон бош қотиришга тўғри келади.

Шундай экан, ҳозирги вазиятда энг маъқул йўл - учта расмий баҳсни ўтказиб олиш. Қолган ҳаммаси бекор. Агар бир бўлиб ҳаракат қилсак, Сингапурни ҳам, Яманни ҳам, керак бўлса Саудияни ҳам ютишимизга ишонаман. Абрамов шундай мураббийки, у бугун Ироққа ютқазиб, эртага Саудияни ютиб қўйиши мумкин. Муҳими, футболчилар мураббий айтганини тўғри бажаришса бўлгани.

Rating: -20   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика