Latest news

15:22"Арсенал" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун курашга қўшилди  0 14:56Карпенко "Бухоро"дан кетди  1 14:30Суперлиганинг 2025 йилдаги энг яхши мураббийи Қозоғистонда ишлайди  2 14:09​Расман: "Манчестер Сити" Семеньони сотиб олди  1 13:48Токотаев "Локомотив"да тиббий кўрикдан ўтолмади  8 13:25"Манчестер Юнайтед" янги мураббий бўйича қарорни кечиктирди  3 12:57"Фенербахче" Гендузини сотиб олди  0 12:30Кемалар шайланмоқда. Қайиқлар-чи?  1 12:00Бугунги ўйинлар: “Боруссия Д” сафарда, футзалда қизиқарли баҳслар ва бошқалар  0 11:38"Милан" Меньянга клуб тарихидаги энг юқори маошни таклиф қилди  4 11:10Ўтган мавсум "Нефтчи" билан чемпион бўлган футболчи фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  1 10:47Пўлатхўжа Холдорхонов: “Худо хоҳласа, “Андижон”га ҳам чемпионликни ният қилиб келдим”  6 10:20"Реал" етакчиси финалда ўйнаши мумкин  5 09:52"Мураббийлар қотили" - Маттейс де Лигт  6 09:24Алонсо "Реал Мадрид"нинг Испания Суперкубоги финалига чиққанига муносабат билдирди  6

ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади News

ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади

Бу нима учун керак?

Навбатдаги Жаҳон чемпионати ҳақиқатан ҳам инқилобий бўлади. Янги технологияларни жорий этиш учун ФИФА футболчиларнинг ўзи билан ҳам ишлашга қарор қилди — Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган мундиалда иштирок этадиган ҳар бир ўйинчи учун индивидуал профиль яратилади.

BBC хабарига кўра, ФИФА сунъий интеллект ёрдамида 1248 нафар футболчининг 3D-моделини яратади. Бу ярим автоматик офсайдни аниқлаш тизимининг тўғри ишлаши учун зарур.

Бу жараён футболчиларнинг кўп вақтини олмайди: ҳар бир ўйинчи махсус сканер учун камерага киради, бутун жараён бор-йўғи бир сония давом этади ва у фақат турнир олдидан ўтказиладиган фотосессия пайтида бир марта амалга оширилади.

Сканерлашдан мақсад — масалан, Англия чемпионатида кузатилгани каби баҳсли ҳолатларнинг олдини олиш. Илгари "Ньюкасл" ва "Манчестер Сити" ўртасидаги ўйинда "ҳаккалар"нинг голи пайтида ярим автоматик офсайд графикасида Рубен Диаш сакраб тургандай кўриниб, бу телевизион трансляциядаги манзарага мос келмагани сабабли катта баҳс юзага келган эди.

Ушбу тизим аллақачон синовдан ўтказилган — у ФИФА Интерконтинентал Кубогида "Фламенго" ва "Пирамидс" ўртасидаги тўқнашувда қўлланган.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика