Latest news

21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  1 21:09ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" - "Ал Ҳалдия". "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйин старт олди (онлайн ҳисоб)  0 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  114 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  2 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  22 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  11 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  18 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  7 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1 15:20"Насаф"нинг ОЧЛдаги 9-мавсуми бошланди  12 15:20Туғилган кун муборак, ўзбек футболи қироли — Миржалол Қосимов!   256 14:50"Реал" Чемпионлар лигасида пенальтилар сони бўйича рекордчи бўлди  13 14:33Ямал "Барселона"нинг қайдномасига киритилмади  0

"Турон" мураббийи Миржалол Жўраев: "Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасди" News

"Турон" мураббийи Миржалол Жўраев: "Иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасди"

Coca Cola Суперлигаси 13-турида "Қизилқум" билан ўйналган дурангдан кейин "Турон" мураббийи Миржалол Жўраев иштирок этди.


- Ўйин биз кутгандек ҳужумкор руҳда бошланмади. Натижа икки жамоанинг кўрсатган ўйинига мос бўлди. Бугунги баҳсда иккала жамоа ҳам ғалабага лойиқ эмасди. Барчаси 0:0 ҳисобида акс этиб турибди. Биз ғалаба қозонишни истагандек, бироқ ишлар ўхшамади.

- Жамоа бош мураббийи ўйин қайдномасига киритилмади.

- Бу ҳақда тўғриси жавоб бера олмайман. Саволни тўғридан-тўғри клуб раҳбариятига берганингиз маъқул.

- Сиз биринчи давра якунига қадар жамоани бошқарасизми ёки мавсум якунига қадар?

- Ҳозирча бу ҳам мавҳум. Раҳбарият бизга дастлабки икки баҳсга жамоани тайёрлашимиз кераклигини айтишди. Ҳали мақсад ва вазифалар борасида гаплашиб кўрганимиз йўқ. Бундай саволларнинг барчасини раҳбариятга йўналтирганингиз маъқулроқ.

- "Турон" футболчиларида иккинчи бўлимда чарчоқ аломатлари сезилди. Бу ўйинга бўлган тайёргарликнинг кечикиб кетгани боисми? Кейин эса Қувондиқ Рўзиевни захирага олганингизда эътироз билдиргандек бўлди. Бу тўғри қарор бўлдими?

- Вазиятдан келиб чиққан ҳолда тайёргарликни кеч бошладик. Ўйинга етарлича даражада тайёрлана олмадик. Йигитларнинг жисмоний ҳолати ҳам яхши эмасди. Шунинг ҳисобига ҳам бўлган бўлса керак. Қувондиқ борасида гапирадиган бўлсам, у томонидан ҳеч қандай эътирозлар бўлмади. Буни тўғри алмаштириш бўлди деб ҳисоблайман.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика