Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  6 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  23 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  2 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  36 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  103 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1028 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

Тожикистон термаси Осиё кубогидаги муваффақиятли иштироки учун катта миқдордаги пул мукофотига лойиқ кўрилди! News

Тожикистон термаси Осиё кубогидаги муваффақиятли иштироки учун катта миқдордаги пул мукофотига лойиқ кўрилди!

Иордания терма жамоаси устидан қозониладиган эҳтимолий ғалаба учун ҳам катта мукофот пули кутиб турибди.

Тожикистон миллий жамоаси Осиё кубогида тарихий натижа қайд этмоқда. Терма жамоа ўз тарихидаги биринчи Осиё кубогида чорак финалга йўл олди. Тожикистон Футбол Федерацияси президенти Рустам Эмомали Осиё кубогида муваффақиятли қатнашаётган жамоа аъзоларини пул мукофоти билан тақдирлади. Бу ҳақида Тожикистон Футбол Федерацияси расман маълум қилди.

Федерация баёнотига кўра, Тожикистон терма жамоасига гуруҳдан чиққани учун 300 минг доллар миқдорида мукофот пуллари берилган. Нимчорак финалда БАА устидан қозонилган ғалаба учун эса терма жамоа аъзоларига яна 150 минг доллар мукофот пул тақдим этилди. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Агарда Тожикистон Иорданияга қарши ўйинда ғалаба қозонадиган бўлса, жамоа аъзолари 200 минг доллар миқдорида мукофот пули олишади. Шундай қилиб, қўшниларимиз ҳозиргача умумий ҳисобда 450 минг доллар мукофот пулини кафолатлаб қўйишган. 

Эслатиб ўтамиз, Тожикистон терма жамоасининг Иорданияга қарши чорак финал учрашуви 2 февраль, Тошкент вақти билан соат 16:30 да ўтказилади.

Rating: +26   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика