Latest news

14:10"Андижон" вингери "Бухоро"га ўтиши мумкин  1 13:42Breaking! Бозоров, Алибоев, Рўзиев ва Холмуродов терма жамоадан чақирув олди  3 13:19Расман: Олег Зотеев "Локомотив"га қайтди  2 12:57ОКМК футболчиси Австралия клубига ўтди  2 12:30"Насаф" Бозоров ва Голбан билан хайрлашди  12 12:24Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  28 12:102026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар  3 11:44"Нефтчи" Туркияга йўл олмоқда. Таркибда кимлар бор?  10 11:26Мозийга қайтиб... Бир сурат тарихи  0 10:52Энцо Мареска товон пулининг бир қисмидан воз кечди  1 10:23ESPN АПЛнинг ўтган йилдаги энг яхши ўнта ёзги трансферлари рўйхатини эълон қилди  1 09:54"Ал Ҳилол" хусусий клубга айланмоқда  2 09:25Романо "Челси" бош мураббийи лавозимига асосий номзодни эълон қилди  1 08:57"Бухоро" икки нафар тажрибали футболчи билан шартнома имзолаши мумкин  6 08:28Сергеев учун яна бир даъвогар пайдо бўлди  8

2026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар News

2026 йилда бўладиган халқаро мусобақалар

Мана, 2026 йилни ҳам бошлаб олдик. Бу йил катта футбол воқеаларига бой бўлади.

Мухлислар аллақачон ички ва халқаро ўйинларни интиқлик билан кута бошлашди.

Суперлига, Пролига, Ўзбекистон Кубоги каби мусобақалар ўз йўлига, лекин шу ўринда бизга алоқаси бор халқаро турнирларни ҳам санаб ўтмасак бўлмайди. Зеро бу ҳам мухлислар учун қўшимча маълумот вазифасини ўтайди. Шу боис қуйида 2026 йил бўладиган халқаро мусобақаларни кетма-кетликда келтириб ўтамиз.

U-23 Осиё Кубоги

Ушбу мусобақа янги йил ҳисобидан илк халқаро турнир бўлади. U-23 Осиё Кубоги 6-24 январь кунлари Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. Бунда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Бош мураббий - Равшан Ҳайдаров. Футболчиларимиз иштирокидаги гуруҳ учрашувлар тақвими қуйидагича кўриниш олган:

7 январь. Ўзбекистон - Ливан

10 январь. Эрон - Ўзбекистон

13 январь. Ўзбекистон - Жанубий Корея


Аёллар Осиё чемпионлар Лигаси қуръаси

15 январь куни ОФК Аёллар чемпионлар Лигасининг чорак финалига қуръа ташланади. Маълумки, Қаршининг "Севинч" жамоаси гуруҳ ўйинларини яхши ўтказиб, чорак финалга йўл олди. Қуръа механизми аллақачон ишлаб чиқилган бўлиб, "Севинч" 1/4 финални сафарда ўтказади.

Қаршилик қизлар 22-23 март кунлари "Мельбурн Сити" (Австралия), "Токио Верди" (Япония) ёки "Нэгоянг" (КХДР) жамоаларидан бирига қарши баҳс олиб боради.


Футзал бўйича Осиё чемпионати

Навбатдаги футзал бўйича Осиё чемпионатига Индонезия мезбонлик қилади. Ушбу мусобақа 27 январь куни бошланиб, 7 февралгача давом этади. Турнирда Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади. Умумий ҳисобда 16та жамоа қатнашади.

"C" гуруҳидан жой олган Ўзбекистон ўз ўйинларини қуйидаги тартибда ўтказади:

28 январь. Ўзбекистон - Тожикистон

30 январь. Австралия - Ўзбекистон

1 февраль. Япония - Ўзбекистон


U-17 Осиё чемпионати қуръаси

Навбатдаги U-17 Осиё чемпионати 7-24 май кунлари Саудия Арабистонида ўтказилади. Мусобақа қуръаси 12 февралга белгиланган. Шу куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси қайси гуруҳга тушишини билиб оламиз. 

Ҳозирги пайтга келиб U-17 Осиё чемпионатида ўйнайдиган барча жамоалар маълум: Саудия Арабистони, Индонезия, Япония, Шимолий Корея, Қатар, Жанубий Корея, Тожикистон, БАА, Ўзбекистон, Хитой, Яман, Вьетнам, Ҳиндистон, Австралия, Таиланд, Мьянма.


Аёллар Осиё чемпионати

Футбол бўйича Аёллар Осиё чемпионати 1-21 март кунлари Австралияда бўлиб ўтади. Бунда Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ҳам иштирок этади. Аёллар қитъа биринчилигида 12та терма жамоа қатнашади. Жамоалар тўрттадан уч гуруҳга бўлинган.

Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг гуруҳ ўйинлари қуйидагича кўриниш олган:

3 март. КХДР - Ўзбекистон

6 март. Ўзбекистон - Хитой

9 март. Бангладеш - Ўзбекистон


U-20 Аёллар Осиё Кубоги

Бу йил шунингдек 20 ёшгача қизлар ўртасида ҳам Осиё Кубоги бўлиб ўтади. Ушбу мусобақа 1-18 апрель кунлари Таиландда ўтказилади. Ўзбекистон U-20 қизлар терма жамоаси иштирок этадиган турнирда жами 12та жамоа қатнашади. U-20 қизларимизнинг гуруҳ ўйинлари тақвими қуйидагича:

2 апрель. Жанубий Корея - Ўзбекистон

5 апрель. Ўзбекистон - Шимолий Корея

8 апрель. Ўзбекистон - Иордания


Осиё Кубоги қуръаси

Навбатдаги Осиё Кубоги 2027 йил Саудия Арабистонида бўлиб ўтади. 11 апрель куни мусобақанинг финал босқичига қуръа ташланади. Хабарингиз бор, Осиёнинг энг нуфузли мусобақасида 24та терма жамоа иштирок этади. Осиё Кубоги 2027 йилнинг 7 январь - 6 февраль кунлари бўлиб ўтади.

Ҳозирги пайтга келиб қитъа биринчилиги йўлланмасини қўлга киритган жамоалар 20тага етган. Яна 4та жамоа номи 31 март кунги охирги тур ўйинларидан сўнг аниқ бўлади.

Осиё Кубогида ўйнайдиган жамоалар: Саудия Арабистони, Австралия, Ироқ, Эрон, Ўзбекистон, Қатар, БАА, Япония, Жанубий Корея, Уммон, Фаластин, Баҳрайн, Иордания, Хитой, Индонезия, КХДР, Қувайт, Қирғиз Республикаси, Сурия, Сингапур.


Жаҳон чемпионати

Ва ниҳоят ҳаммамиз кутаётган мусобақага ҳам етиб келдик. Бу - Жаҳон чемпионати бўлиб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси илк бор мундиалда иштирок этади. ЖЧ-2026 11 июнь куни старт олади ва 19 июлга қадар давом этади.

Бу умуман янгича форматдаги Жаҳон чемпионати бўлади ва биринчи марта 48та терма жамоа иштирокида ўтказилади. K гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоасининг гуруҳ учрашувлари тақвими қуйидагича:

18 июнь. 07:00. Ўзбекистон - Колумбия

23 июнь. 22:00. Португалия - Ўзбекистон

28 июнь. 04:30. Саралаш ғолиби - Ўзбекистон

Элит ОЧЛ ва ОЧЛ 2

Жаҳон чемпионатидан сўнг сентябрь ойида Элит Осиё чемпионлар Лигаси ва Осиё чемпионлар Лигаси 2 мусобақасининг финал босқичига старт берилади. Бу йил "Нефтчи" Элит ОЧЛда, "Пахтакор" эса ОЧЛ 2да ўз кучини синаб кўради. Биринчи тур учрашувлари 14-17 сентябрга белгиланган.

Пляж футболи бўйича Осиё чемпионати

ОФК ҳозирча пляж футболи бўйича навбатдаги Осиё чемпионати қайси давлатда бўлиб ўтишини маълум қилганича йўқ. Фақат мусобақа бўлиб ўтадиган кунлар маълум: 18-28 ноябрь. Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадими-йўқми, бу борада ҳам аниқ маълумотга эга эмасмиз.


Хайрулла Холиқов

Rating: +3   

Comments

   
02 jan 12:42:58
Akbar Umarov
Futbol Fanatlari aslo zerikmas ekanlarku
   
02 jan 12:23:07
Sulton Mahkamov
Oʻzbekiston m.t.j sifa jahon chempionatida omad tilayman va muhlislik qilaman lekin bir haqiqat bor terma jamoamiz raqiblari kuchli .mobodo Uzbekistan guruhda ohirgi urinni olsa ham men ularga doimo muhlislik qilib qolaman
   
02 jan 12:16:20
Bahodirjon Nosirov
O'zbekiston hamma xalqaro turnirlarni yutadi
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика