Latest news

17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  1 17:10Суперлига. "Сурхон" - "Машъал". Таркиблар маълум  0 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  1 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  1 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  2 15:17Суперлига. 22-тур дисквалификациялари: "Динамо", "Андижон" ва "Пахтакор"да йўқотишлар бор  3 14:57Гвардиола Ҳусанов нега "Сити"нинг ҳар бир ўйинида бошланғич таркибда тушолмаслигини тушунтирди  9 14:39"Челси" ва "Тоттенхэм" "Барселона" футболчиси учун курашга киришди  0 14:10Испания ЖЧ-2026дан воз кечишга тайёр — сабаб Исроил  11 13:42ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона юқорилади  9 13:26Максим Шацких: "Биз сафарда Туркманистон терма жамоасига қарши ўйнадик, буни унутмаслик керак"  10 12:54УЕФА Англия клубини мухлислар баннери туфайли жазолади  2 12:20МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди  1 11:50Жозе Моуринью: "Бенфика"дан таклиф бўлганида бир сония ҳам иккиланмадим"  3

Тимур Кападзе: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди" News

Тимур Кападзе: "Зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди"

Суперлиганинг 7-туридан ўрин олган "Олимпик" – "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Тимур Кападзе журналистлар саволларига жавоб берди.

- Ўйин ҳақида

- Ўйин қизиқарли кечди. "Динамо" ҳимояга урғу бериб ҳаракатланишини билардик. Шунга яраша тайёргарлик кўрдик. 

Қийин учрашув бўлди, чунки рақиб ҳам жисмоний тарафдан яхши ҳолатда эди. 90 дақиқа ҳимояланиб, қарши ҳужумдан фойдаланишга ҳаракат қилди. 

Ўйин бошида хато туфайли дарвозамиздан тўп олиб чиқдик. Ундан кейин қийин ҳолатга тушдик. Шунга қарамасдан, гол уришга эришдик. Кўп имкониятларга эга бўлдик, аммо зич ҳимояни ёриб ўтиш қийин бўлди. Биз яхши ўйнаб, уларга қарши ҳужумда ўйнаш учун деярли имкон қолдирмадик. Бундан ташқари, "Динамо" зарба беришда қийналди.

- "Олимпик" дарвозабони Владимир Назаров оёқ билан жуда яхши ўйнайдиган посбон ҳисобланади. Бироқ у кетма-кет 2-ўйинда қўпол хатога йўл қўйди ва жамоа шундан сўнг гол ўтказиб юборди. "Олимпик" ўтган ўйинда 5 та гол ургани учун бу билинмаганди, бугун эса яққол сезилди...

- Тўғри айтяпсиз. Худди шундай бўляпти. Эҳтимол, у хотиржам ўйнашга интиляптими, билмадим. У қаттиқроқ тепиши керак эди. Ўхшамай қолди. Қарори тўғри, аммо ижрода хатоликка йўл қўймоқда. Бугунги ҳолат рақибга "совға" бўлиб қолди. 

Ўйлайманки, бу секин-аста ўнгланадиган ҳолат. Бунақаси ҳам учраб туради. У билан гаплашамиз, муҳокама қилиб оламиз. У – сардор, ишончли ўйнаши лозим. Эҳтимол, кейинги сафар бошқа дарвозабонларга имкон берамиз. 

- Ўринбосарлар жамоасини ҳам ўзингиз бошқаряпсиз. Саволим: Асосий жамоада неча дақиқа ўйнаган футболчини эртаси куни ўйнатмайсиз?

- Агар 45 дақиқа ўйнаган бўлса, ўйнатмайман. Ундан камроқ ҳаракат қилган бўлса, ўринбосарлар таркибида имкон бераман. Тўғри, руҳий тарафдан қийин бўлиши мумкин. 

Бошида қийинчилик бўлганди. Ҳозир йигитлар мослашиб кетишди. Бир тарафдан бу фойдали, футболчи кўпроқ ўйнаши керак. Шу орқали улар ўсишади.  

- "Олимпик" ўтган ўйинда жуда зўр ўйнаганди. Бугунги ўйин олдинги баҳс фонида қўполроқ айтганда, расво бўлиб кўринди...

- Фикрларингизга қўшиламан. Бунга кўплаб факторлар бор. "Динамо" билан "Бунёдкор"ни таққослаш қийин. Чунки "Динамо" ҳимоявий, ёпиқ ўйнаган бўлса, "Бунёдкор" очиқ ўйин кўрсатганди. Бу бизга қўл келади, чунки футболчиларимиз қарши ҳужумда тез ҳаракат қилишади. Кўрдингиз, "Динамо" анча ҳимоявий ўйнади. 

Тўп назоратини қўлга олиб, вазиятлар яратишга уриндик. Қаердадир хотиржамликка берилдик, қаердадир руҳий томондан оқсадик. Йигитларни диққат-эътиборни йўқотмасликка чақиргандим. Балки бу ҳам таъсир қилгандир. Ҳозир аниқ бир нарса дея олмайман, кўриб чиқамиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика