МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
18 sep 12:20
News


МЮ Аморимнинг ўрнига бошқа мураббий излаётгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
"Манчестер Юнайтед" Рубен Аморимнинг келажаги борасида бир қарорга келди.
"GiveMeSport" хабарига кўра, клуб бош мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва унинг ўрнига потенциал ўринбосар топиш учун ҳеч қандай ҳаракатга киришгани йўқ.
Куни кеча ОАВда "қизил иблислар" муқобил номзодларни кўриб чиқаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганига қарамай, клуб ўзининг ҳозирги менежери ва унинг "Олд Траффорд"даги узоқ муддатли лойиҳасига тўлиқ содиқ экани айтилмоқда.
Шундай қилиб, Аморим бошқарув кенгашининг тўлиқ ишончидан баҳраманд бўлишда давом этмоқда.
Аввалроқ "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла" бош мураббийи Унаи Эмери билан боғлиқ вазиятни диққат билан кузатиб бораётгани ва уни Аморимга ўринбосар сифатида кўраётгани хабар қилинган эди.
Link :
Source : GiveMeSport
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments