Latest news

22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:47"Атлетико" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  8 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0 21:10"Арсенал" Эзени "Кристал Пэлас"дан 60+7,5 млн фунтга сотиб олди  1 20:58Ўзбекистон кубоги 1/4 финал босқичи учрашувларида ишловчи расмийлар билан танишинг  1 20:25Суперлига. Воҳа дербисида "Насаф" "Сурхон"ни мағлуб этди  40 20:20"Арсенал" — "Лидс". Таркиблар маълум  4 19:54Про лига. "Локомотив" "Жайхун"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 19:32"Ал Аҳли" — Саудия Арабистони Суперкубоги соҳиби. Роналду ва "Ал Насср" яна соврин ютолмади  61 18:56А Серия. Бугун "Наполи", "Милан" ва "Рома" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтади  1 18:38АПЛ. "Ман Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди, Ҳусанов захирада қолдирилди  42 18:20Бундеслига. Бугун "Байер" "Хоффенхайм"ни қабул қилади, "Боруссия Дортмунд" эса "Санкт-Паули" меҳмони бўлади  1

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади News

Тимур Кападзе шогирдлари Украинада ўтадиган халқаро мусобақада иштирок этади

2024 йилги Олимпия ўйинларига йўлланма тақдим этадиган U-23 Осиё кубоги баҳсларига тайёргарлик кўриш мақсадида 2001-2002 йилларда туғилган футболчилардан иборат Ўзбекистон U-21 ёшлар терма жамоаси ташкил этилди.

Бош мураббий Тимур Кападзе қўл остидаги мазкур жамоа вакиллари Украина пойтахти Киев шаҳрида ўтадиган халқаро турнирга таклиф этилди.

Анъанавий Валерий Лобановский халқаро хотира турнири жорий йилнинг 25-29 май кунлари бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон U-21 терма жамоаси билан биргаликда Озарбайжон, Тунис ва Украина ёшлари иштирок этади. 26 май куни Ўзбекистон вакиллари ярим финал учрашувида Тунис U-21 терма жамоасига қарши майдонга чиқади.

Финал ва 3-ўрин учун бўлиб ўтадиган баҳслар 28 май санасида “Оболон-Арена” майдонида ўтказилади. Совринли ўринлар билан бир қаторда, турнир давомида ўз маҳорати ва салоҳиятини кўрсата олган футболчиларга “Энг яхши дарвозабон”, “Энг яхши ҳимоячи”, “Энг яхши яримҳимоячи” ва “Энг яхши ҳужумчи” махсус совринлари топширилади.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика