Latest news

19:20Рональд Араухо: "Умид қиламанки, Рэшфорд гол уришда давом этади"  0 19:00Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  5 18:49Кутганмидингиз? Рэшфорд – ЕЧЛда ҳафта футболчиси!  7 18:34Эктор Купер Месси билан боғлиқ қизиқ воқеани ёдга олди  12 18:31Суперлига. ОКМК - "Бунёдкор" 1:0 (матнли трансляция)  2 17:53Энтони Гордон: "Ньюкасл" "Барселона"га қарши ўйини билан фахрланиши мумкин"  3 17:19Флик: "Бу икки гол Рэшфордга олдинга қадам ташлашга ёрдам беради"  4 16:50"Ҳоландни Левандовски, Месси ва Роналду каби ҳужумчилар қаторида эканлиги билан табриклайман" — Гвардиола  1 16:23Элит ОЧЛ. 1-тур якунлари  2 15:54Ўзбекистон терма жамоаси собиқ етакчилари афсоналар турнирида қатнашади  3 15:32Нодир Элибоев: "Бизда янги давр бошланмоқда. Тажрибали ўйинчилар ўз ўрнини ёшларга бўшатиб бериши табиий ҳол"  0 15:15Конте: "Манчестер Сити"га қарши 10 киши билан ўйнашнинг иложи йўқ"  5 14:41Эрик Кантона Исроилни ФИФА ва УЕФАдан четлаштиришга чақирмоқда  12 14:14Кристенсен "Барселона"даги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  0 13:45Роналду паделга 5 миллион евро сармоя киритди  0

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик" News

Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик"

U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасидаги Ўзбекистон – Япония (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида вакилларимиз устози Тимур Кападзе қатнашди.

"Биринчи навбатда, бутун Ўзбекистонни ғалаба билан табриклайман! Қийин ўйин бўлди. Финалга чиқдик. Қисқа вақт ичида Япониянинг ўйинларини ўрганиб чиқдик. Кўрганингиздек, йигитлар бугун ҳар тарафлама ирода кўрсатишди. Йигитларга раҳмат айтаман. Улар борларини беришди. Бу барчамизнинг ғалабамиз. Табриклайман!", – деди Кападзе. 

- Жамоа Японияни ниманинг ҳисобига мағлуб этди деб ўйлайсиз? 

- Ҳамма сирларни оча олмаймиз. Барчаси тактик ишланмалардан келиб чиқиб содир бўлди. Биз шу орқали уларни мағлуб этишга эришдик.

- Бугун ўзбекистонлик мухлислар стадионга киритилмади. Ғалабада журналистлар ҳам қайсидир маънода ҳисса қўшишди. Нима дейсиз?

- Мухлисларнинг киритилиш-киритилмаслиги кеча ҳам ноаниқ эди. Аммо афсуски, уларсиз ўйин ўтказдик.  Мухлислар билан ўйнасак, янада яхши бўларди. 

Мақсадимиз юқори эди. Шунчаки ютишимиз лозим эди, чунки ўз уйимиздамиз. Мухлислар уйда ва стадион ташқарисида бизни қўллаб-қувватлашини билардик.

- Биринчи таймдан кейин ҳисоб 0:0 эди ва вазиятларимиз ҳам кам эди. Йигитларга танаффусда нималарни уқтирдингиз?

- Бунақа ўйинларни бир ўйин ҳал қилади. Кўрдингиз, биринчи таймда бизда 1-2 та имконият бўлди, Японияда эса умуман вазиятлар йўқ эди. Биз Япониянинг хатоларидан унумли фойдаландик. Жалолиддиновнинг голидан кейин ҳаммаси ижобий тарафга ўзгарди.

- Тимур Кападзе кўпроқ "Пахтакор" стадионида ўйнашни хоҳлайди, деган миш-мишлар кузатилганди. "Бунёдкор" стадиони майсаси ҳақида фикр билдирсангиз...

- Албатта, ҳам ярим финал, ҳам финални "Пахтакор"да ўтказишни хоҳлагандик. Чунки майдон ҳолатини кўриб турибсиз. Яхши майдон ва ҳаво футболчилар учун жуда зарур. Дим ҳаво футболчиларга салбий таъсир қилади. Футболчилар майдон оғир эканлигини айтишади. "Пахтакор"да ҳаммаси енгилроқ. Афсуски, ОФКнинг талаблари туфайли ярим финал "Бунёдкор"да ўтди. Менимча, финал ҳам шу ерда бўлиб ўтади.

- Ўзбекистон U-23 иккинчи марта Осиё Кубогида зафар қучиши мумкин. Бу борада нима дея оласиз? (хорижлик журналист саволи) 

- Финалда эканлигимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Олдимизга энг юқори мақсадни қўйганмиз. Насиб бўлгани бўлади. Финал битта ўйиндан иборат. Саудия Арабистони кучли эканлигини яхши биламиз. Ёшларимиз бу турнирда ғолиб бўлган. Биз ҳам мухлисларимизни шод этишга астойдил ҳаракат қиламиз. 

- Жамоа финалда Саудия Арабистони билан ўйнаймиз. Олдин Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги жамоамиз аъзолари Саудия Арабистони билан тўқнаш келганда турли нохуш ҳолатлар кузатилган. Провакацияларга учмаслик учун йигитларга нималарни уқтирасиз?

- Биз ўзига яраша хулоса чиқардик. Саудия Арабистони билан саралашда тўқнаш келгандик, у бошқа турнир эди. Ундан кейин кўплаб мусобақаларда рўбарў келдик. Биз бир-биримизни жуда яхши таниймиз. 

- Кўпчилик стадионга киритилмаганини салбий тарафларини кўрсатиб ўтди. Бунинг ижобий тарафлари ҳам бўлдими? Чунки футболочилар босим ҳис қилишмади. Ўйин учун футболчиларга қандай кўрсатмалар бергандингиз?

- Биринчи навбатда, турнир бошидан йигитларга келаётган мухлислар бизга ёрдам бериш учун келади, деб айтдим. Босим ҳис қилмасликларини таъкидладим, қулоқларига қуйдим. Кўрганингиздек, бу фойда берди. Ўйлайманки, рақибга ҳеч қандай имконият қолдирмадик.

- Достон Турсуновнинг ҳолати ҳақида айтиб ўтсангиз... 

- Менимча, ҳаммаси яхши. Оёғи озроқ тортиришиб қолди, шекилли. Қийин ўйин бўлди, анча тер тўкишди. Кичик жароҳат олганлар ва сариқ карточкалари кўпайиб кетганлар бор. Насиб бўлса, ҳамма футболчиларимиз саломат бўлишсин. Бизни муҳим ўйин кутиб турибди.

Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика