Latest news

11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  0 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  0 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  7 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  12 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  1 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  5 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  5 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  2 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  36 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40

Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ" News

Тимур Кападзе: "Корея кучли жамоа, уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ"

Осиё ўйинлари 1/2 финалидан ўрин олган Корея Республикаси — Ўзбекистон (2:1) учрашувидан кейин олимпия терма жамоамиз бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

"Илк навбатда, йигитларга миннатдорчилик билдираман. Сабаби, улар яхши ҳаракат қилди. Ғалаба учун тайёргарлик кўрдик. Корея кучли жамоа эканлигини билардик. Шунга қарамасдан, шогирдларим яхши ўйин намойиш этишди. Иккита хатога йўл қўйишимиз оқибатида голлар ўтказиб юбордик. Биринчиси стандартдан эди, иккинчисида ўзимиз хато қилдик. Кореядек жамоа бундай хатоларни кечирмайди. Иккинчи бўлим бу ҳолатдан чиқишга ҳаракат қилдик, бироқ уддасидан чиқолмадик. Энди кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бугунги баҳсни таҳлил қиламиз. 

Футболда эмоция бўлиши табиий. Бунинг ҳам меъёри бор ва ундан четга чиқмаслик керак. Бугунги учрашувдаги қизил карточка ҳакам билан тортишиш оқибатида олинмади, бу жазо курашлар учун берилди. Корея шундоқ ҳам кучли жамоа ва уларга ҳакам ён босишининг кераги йўқ. Лекин аввалги ўйинда бўлгани сингари бугун ҳам улар тўқнашувларда майдон узра кўп маротаба ётиб олишди. Бизнинг фойдамизга эса ҳакам ҳуштак чалмади. Ҳеч ким бу ерга ютқазгани келмайди. Шогирдларим ҳали ёш, бу нарсани секин-секин тушуниб боради", — деди ўзбекистонлик мураббий.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Гонгконг билан беллашади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика