Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  47 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  1 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  6 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Тимур Кападзе: Жамоамизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилганди ва буни уддаладик News

Тимур Кападзе: Жамоамизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилганди ва буни уддаладик

«Оқ-тепа» «Olympic» (2:4) учрашувидан сўнг «Olympic» жамоаси мураббийи Тимур Кападзе ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашдилар.

«Оқ-тепа» жамоасига қарши аввал чемпионат баҳсида ҳам тўқнаш келгандик ва ўша баҳсда ҳам бизга қийинчилик туғдирганди. Бугун дерби бўлди, анча яхши ўйин бўлиши аниқ эди. Жамоамизга гуруҳдан чиқиш вазифаси қўйилганди ва буни уддаладик. Бугунги ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга чиқишимизни билардик. “Оқ-тепа”да ҳам бугун охирги имконият эди. Шунга қараб болаларни тайёрлашга ҳаракат қилдик. Футболчиларим бугун яхши ҳаракат қилишди деб ўйлайман, улар ўйиндан ўйинга яна-да яхши ҳаракат қилишмоқда. Барчага имкон беришга ҳаракат қилмоқдамиз. “Зомин”га қарши баҳсида кўплаб футболчиларга ўйнаш имконини тақдим этдик. Бугунги баҳсда ҳам бир нечта ўзгаришларни амалга оширдим. Ўйиндан ўйинга футболчиларнинг тактик, жисмоний ҳолати яна-да яхшиланиб бормоқда. Ҳар бир ўйин бизга янги нарсаларни тақдим этмоқда. Ҳамманинг ўз ўйин услуби бор. Ҳар бир ўйини яхшилаб таҳлил қилмоқдамиз ва болалар тактик жиҳатдан ривожланмоқда. Ҳар бир ўйин биз учун катта тажриба бўлмоқда. Ўйин давомида ким қандай ҳаракат қилди, ким хато қилди. Барчасини таҳлил қиламиз. Менимча, барчаси яхши кечмоқда. Олдимизда яна битта яхши тўқнашув бор. Наманганда “Навбаҳор” жамоасига қарши майдонга тушамиз. Қанча кучли рақибга қарши майдонга тушсак, биз учун шунчали фойдали бўлади. Кучли жамоаларга қарши ўйинлар орқали камчиликларимизни яхшилаб кўриб олиш имконига эга бўламиз. Шу сабабли ҳам ҳар бир рақибларимизнинг ўйин услубини кўриб чиқишда давом этамиз. Рақибнинг ҳар бир ҳаракатига тайёр туришимиз керак. “Навбаҳор” супер лигамизнинг кучли жамоаларидан бири. Ўз уйида уларни яхши ўйин кўрсатишларини яхши биламиз. Лекин футболчилар бу баҳсда ҳам яхши ўйин кўрсатишларига ва яхши тажриба олишларига ишонаман.

Бугун «Olympic» футболчилари баҳснинг биринчи бўлимида масалани ҳал қилишлари мумкин эди...

Ўзи футболда энг қийини гол уриш. Жуда кўп вазиятларда болалар тезроқ фикрлашлари лозим. Рақиб жарима майдонида вазиятни тезроқ ҳал қилмаса, ҳимоячилар ҳужумни бартараф этишга улгуради. У ерда ҳеч ким вақт бермайди. Ўша вақт камлиги сабабли тезроқ қарор қабул қилиш керак. Шу тарафда бироз оқсоқланмоқдамиз. Лекин ўйин вақтида кўплаб яхши имкониятларга эга бўлмоқдамиз. Вазиятларда баъзида тажриба, баъзида омад етишмаяпти. Вазиятларда тўғри вариант топиш энг қийин вазифа ҳисобланади. Чунки рақиб бунга имкон бермаслиги мумкин. Асосиси вазият яратмоқдамиз, бу эса яхши. Вазиятлардан фойдаланишни аста-секинлик билан ўрганмоқдамиз. Бу секин секин изига тушиб кетади.

Футболчилар жуда чиройли ўйнашга ҳаракат қилишмоқда. Бунинг сабаби болалар ҳали анча ёшлигими?

Албатта. Тўғрисини айтганда, мен кўп нарсада қийналмоқдаман. Уларга қаерда қачон қайси финтни амалга ошириш кераклигини ўргатмоқдаман. Чунки уларнинг ҳаёлида шу финт турибди. Улар шуни ҳозир қилишим керак деган хаёл билан ҳаракат қилишади. Биз ҳар бир вазиятни тўхтатиб, яхшилаб таҳлил қиламиз. Қаерда нима қилиш кераклигини тушунтирамиз. Улар ҳам аста-секинлик билан тушунишмоқда. Қачон тўпни узатиш керак, финт қиладиган ва қилмайдиган вазиятларни кўрсатмоқдамиз. Бу одат ёшликдан қолган нарса. Ўйлайманки, улар анча тушунишмоқда. Менга қолса, футболчиларим истаганча финт қилишсин, фақат керакли вазиятларда.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика