Latest news

01:39ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан 11:1, Холанддан 5та гол, Англиядан йирик, Португалиядан иродали ғалаба  7 01:15АПЛда ким чемпион бўлади? "CIES" тахмин қилиб кўрди  1 00:44"Фенербаҳче" Моуриньюдан кейинги бош мураббийини эълон қилди  2 00:14Холанд термадаги 45-ўйинида 44-голини урди  6 23:49Халқаро ўртоқлик турнири. Ўзбекистон U-17 Марокашга мағлуб бўлди  13 23:24Меньяннинг "Челси"га ўтмагани сабаби маълум бўлди  1 22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  3 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  3 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  20 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  31 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  10 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  21 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  2 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2

Тиаго Силва ПСЖ ҳақида: "Рамоснинг трансферини тушуна олмадим. Бир хил ёшда унга 2 йиллик шартнома таклиф қилишди, менга эса йўқ" News

Тиаго Силва ПСЖ ҳақида: "Рамоснинг трансферини тушуна олмадим. Бир хил ёшда унга 2 йиллик шартнома таклиф қилишди, менга эса йўқ"

ПСЖ собиқ ҳимоячиси Тиаго Силва испаниялик футболчи Серхио Рамоснинг Париж клубига ўтгани борасида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Мен бўлиб ўтган ишлар ҳақида жуда кўп ўйладим. Серхио Рамосга нисбатан ҳеч қандай адоватим йўқ. Бироқ ПСЖ Серхиога 2 йиллик шартнома таклиф қилганида у ўтган йили мен неччи ёш бўлган бўлсам, худди шу ёшда эди. Мен буни тушунолмадим. Ўхшаш вазиятда икки хил муносабат, бу мени қаттиқ хафа қилди.

Рамос ҳақида ПСЖ футболчиларининг ҳеч бири билан гаплашганимча йўқ, аммо мен клубдан хафа бўлдим. Менга ҳеч қандай таклиф билдиришмади. Менга худди клубга ҳеч қандай фойдаси тегмаган инсондек муносабатда бўлишди. Кўплаб мухлислар, мени катта маош олишни истаган деб ўйлашади. "Челси" билан ортиқча муаммо бўлгани йўқ. Менинг маошим... Лондонда ПСЖ"да олган маошимнинг ярмидан камроқ сумма тўлашмоқда.

Шунчаки мен улар охирида кўрсатган муносабатидан ранжидим. Нимадир қилишса бўларди-ку?! Мен бу клубда 8 кун ёки 8 ой ҳам ўтказмадим. Бу меҳнат ва ғалабаларга бой бўлган 8 йил эди", – дейди Силва ESPN"га берган интервьюсида.


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика