Latest news

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  2 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Темурхўжа Абдухолиқов келадими ёхуд "Насаф"да янгиликлар бўлади - Рўзиқул Бердиев News

Темурхўжа Абдухолиқов келадими ёхуд "Насаф"да янгиликлар бўлади - Рўзиқул Бердиев

Ўзбекистоннинг 2021 йилдаги "энг яхши мураббийи" Рўзиқул Бердиев тақдирлаш маросимидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биласизлар кубок мусобақасида ғолиб чиқмаганимизга анча бўлганди. Асосий мақсадимиз мухлисларга қандай бўлса ҳам соврин ютиб бериш эди. Буни амалга оширганимиздан хурсандман",- дейди Рўзиқул Бердиев. 

- "Насаф"нинг кейинги йилги режалари...

- Бош режамиз ёшларга эътибор қаратиш. Бу йўлдан қайтмаймиз.  Бундан ташқари мавсумни яхши якунлаш ва ўринлар учун курашиш. 

- Клуб Темурхўжа Абдухолиқовга қизиқаётгани ростми?

- Албатта. Бизга тажрибали хужумчилар керак. Чунки олдимизда халқаро мусобақалар бор. Ҳозирда бор эътиборимиз кучли футболчиларни таклиф қилишга қаратилган. 

- Жамоанинг мухлислари бу йилдан кейин янада кўп совринлар кутишади. Балки кутилмаган совғалар бордир?

- Ҳар доим ўйинимизни шакллантиришимиз керак. ОЧЛда мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Янгиликлар эса албатта бўлади. 

- Ўзбекистоннинг "энг яхши мураббийи" бўлиш учун яна кимни муносиб, дея оласиз?

- Масалан "Сўғдиёна" бу йил яхши натижалар қайд этди. Бунда Улуғбек Бақоевнинг ҳиссаси катта. Шунингдек Питер Хюистра "Пахтакор"ни чемпион қилишдан ташқари ёшларга эътибор қаратгани тахсинга лойиқ.


Rating: +25   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика