Latest news

09:04"Манчестер Сити" футболчиси: "Хусановдан ўтиб кетиш жуда қийин"  0 08:43Трансфермаркт Туркия чемпионатининг янгиланган нархларни эълон қилди. Ҳамюртларимизда пастлаш  5 08:20SofaScore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 03:00Испания кубоги. "Реал Мадрид" Талавера"ни бироз қийинчилик билан енгиб, кейинги босқичга йўл олди  9 02:25Англия лига кубоги. Ҳусанов тўлиқ ҳаракат қилган ўйинда "Манчестер Сити" "Брентфорд"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  21 01:20УЕФА мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Бавария"ни жазолади  1 01:05Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" меҳмонда "Атлетико Балеарес" устидан ғалаба қозонди  0 00:48ПСЖ "Фламенго"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратиб, ФИФА Қитъалалара кубогини қўлга киритди!  15 00:22МЮ Марокаш устидан ФИФАга шикоят қилди  2 23:52"Барселона" "Айнтрахт"дан мухлислар етказган зарарни қоплашни талаб қилмоқда  1 23:23Ўзбекистон U-17 терма жамоаси даврозабони "Андижон"га ўтмоқда  2 22:58Туркия кубоги. "Ризеспор" "Газиантеп"ни йирик ҳисобда таслим этди. Алиқулов 72 дақиқа ўйнади  0 22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0

Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим” News

Темур Турдиев: “Биринчи даврадан қониқдим”

Ўзбекистон Биринчилигининг 17-туридан ўрин олган “Орол” – “Хоразм” (5:3) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Темур Турдиевнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Хоразм”га қарши ўйин тўлиқ бизнинг устунлигимизда ўтди, десам муболаға бўлмайди. Очиғи, меҳмонлар дарвозасини ўн марта ишғол қилишимиз ҳам мумкин эди, аммо имкониятлардан фойдалана олмадик. Қолаверса, ҳисоб йириклашгани сари футболчилар хотиржамликка берилишди. Ғалабамизга рақибнинг бугунги ҳолати ҳам таъсир қилди. Яъни, “Хоразм”нинг таркиби сезиларли даражада ёшарган. Дарвозабонини инобатга олмаса, қолганлар ёш ўйинчилар. Табиийки, уларга тажриба етишмади. 

Мана биринчи давра ўйинлари ҳам якунланди. Футболчилар 10 кунлик таътилга чиқишди. Иккинчи даврага тайёргарликни Нукусда бошлаймиз. Кейин молиявий имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда Тошкентга боришимиз ҳам мумкин. Таътил вақтида мен Тошкентга мураббийлик курсларида ўқишга бораман. “Б” лицензияси учун курсларда ўқишни режалаштирганман. 

“Орол”нинг биринчи даврадаги иштирокидан қониқдим, десам ҳам бўлаверади. Чунки биз учрашувдан-учрашувга ўз ўйинимизни топиб олдик. Йигитлар улардан нима хоҳлаётганимизни тушунишди. Натижада ўйинимиз қовушиб, ҳисобларимиз ҳам яхшиланди. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика