Latest news

19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  0 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  5 18:22"Удинезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 18:08Суперлига ўтиш ўйинини ким бошқаради?  4 17:49"Манчестер Сити" ва "Тоттенхэм" ўйинлари учун таркиблар маълум  16 17:33Марко Станоевич Ўзбекистондаги фаолияти, "Насаф"дан кетиши ва унга қарши ўйнаган энг яхши футболчилар ҳақида гапирди   1 16:54"Персеполис" — "Алуминиум Арак". Таркиблар маълум  1 16:15"Насаф": Умар Эшмуродов билан шартнома узайтирилди  0 15:13"Гулистон" 16 декабрдан ўқув-йиғин машғулотларига киришади. Клуб президенти, директори ва бош мураббийи маълум  13 14:31"Тоттенхем" 70 миллионлик форвардни нишонга олди  4 13:57"Реал" янги ҳимоячининг трансфери бўйича келишиб олди  2 13:11"Реал" Камавингага нарх қўйди  7 12:22"Реал" "Манчестер Юнайтед"дан ҳимоячи сотиб олиши мумкин  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: “Сити”, “Бавария”, “Реал” ва бошқалар  0 11:34"Реал" Хаби Алонсони бугуноқ истеъфога чиқариши мумкин  30

Темур Олимхўжаев: “Минск йиғинидан кўнглим тўлди” News

Темур Олимхўжаев: “Минск йиғинидан кўнглим тўлди”

Осиё чемпионатига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси июнь ойининг охирги ўн кунлигида Минскда Беларусь терма жамоасига қарши иккита назорат учрашувида майдонга тушди.

Бир ўйинда ғалаба қозонган бўлса, яна бир баҳсда мағлубиятга учради. Биз бош мураббий Темур Олимхўжаевнинг Минск сафари таассуротлари билан қизиқдик.

- Беларусда жуда яхши майдонларда шуғулландик. Мезбонлар бизни илиқ тарзда кутиб олишди. Миллий терма жамоанинг базасидан жой ажратишди. Кунига икки маҳалдан машғулот ўтказдик. Ҳатто ўйин кунлари ҳам машғулотларимизни тўхтатганимиз йўқ. Айтишим керак, ҳар иккала баҳсда ҳам ғалаба қозонишимиз мумкин эди, бироқ дастлабки ўйинда бизга омад кулиб боқмади. Иккинчи беллашувда болалар албатта ғалаба қозонамиз, дея катта иштиёқ билан майдонга чиқишди ва буни уддалашди. Беларусь термаси Европа вакили эканлигини яққол кўриниб турди. Футболчилари тезкор, функционал жиҳатдан анча устун. Бироқ бизнинг йигитлар амалда улардан қолишмасликларини исботлашди. Минскка 18 нафар футболчини олиб кетгандик. Ўртоқлик учрашувларида уларнинг барчасини майдонга туширдик. Мени хурсанд қилгани барчанинг кўзи ёнди. Майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Қисқаси, Беларусда ташкил қилинган йиғиндан кўнглим тўлди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика