Latest news

02:01Италия Суперкубоги. Нереснинг дубли "Наполи"га соврин олиб берди  0 01:27Элит ОЧЛ. Ҳамробеков жамоаси сўнгги дақиқаларда ғалабани илиб кетди, "Ал Ҳилол" ва "Ал Аҳли" меҳмонда зафар қучишди  0 01:05"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"  6 00:26Ироқ. Шерзод Темировнинг голи "Эрбил"ни мағлубиятдан қутқариб қолди, у 8 та баҳсда 8 та гол урди  2 00:00"Бунёдкор" уч футболчи билан шартномани узайтирди  0 23:41Расман: "Барселона" ва ПСЖ собиқ юлдузи 32 ёшида фаолиятини якунлади  0 23:13Рақиб қизил олса, "Ливерпул"га қийинроқ, "Эвертон"нинг кучи ҳам, заиф нуқтаси ҳам Грилиш. Топ чемпионатлар учрашувларидаги ўзига хос тактика ҳақида  1 22:53"Ғазалкент" машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:24Рўзиқул Бердиев: "Ал Иттиҳод" юлдузларга бой кучли жамоа"  5 22:04"Қизилқум" Шукуров билан шартома имзолади  1 21:33"Навбаҳор" Тошкентда йиғинни бошлади (ФОТО+ВИДЕО)  1 21:08Туркия. Шомуродов ва Файзуллаев гол урди, "Башакшехир" йирик ғалабага эришди  20 20:28Винисиус яхши ўйнамаётганини тан олмоқда, аммо...  5 19:50Европа топ-лигаларидан 136 нафар футболчи "йўқ" бўлиб қолди. Африка миллатлар кубоги режаларига ўзгартириш киритадиган клублар ҳақида   2 19:39Зайниддин Тожиев: “Ғазалкент” бутун эътиборни ёшларга қаратади, Про лигада 6 та жамоа жуда камлик қилди"  1

Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч" News

Тарихда шу кун. "Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2. Шарқда учган "қалдирғоч"

Бугунги кунда ўзбек клублари халқаро майдонда Ғарб минтақасида араб жамоалари билан куч синашади.

Ўз вақтида "Бунёдкор" икки мавсум ОЧЛни Шарқ минтақасида ўтказган ва Япония, Жанубий Корея, Хитой, Австралия жамоалари тўсиғидан муваффақиятли ўта олган. Қайсидир маънода "қалдирғочлар" Шарқда ажойиб парвозни амалга ошира олган. Бундан 13 йил олдин худди шу кунда "Бунёдкор" "Жар" стадионида Япониянинг "Гамба Осака" жамоасини қабул қилган. Қуйида ушбу учрашувни ёдга оламиз. 

Тошкент клуби "Е" гуруҳида "Аделаида Юнайтед". "Поханг Стилерс", "Гамба Осака" билан квартет ҳосил қилганди. Гуруҳ босқичининг дастлабки даврасидан сўнг "Бунёдкор" ҳисобида фақат 3 очко бор эди. Уйда "Аделаида Юнайтед"дан мағлубият қабул қилинган, сафарда "Поханг Стилерс" таслим қилинган бўлса, "Гамба Осака" ўз майдонида ҳеч қандай имконият қолдирмаган. Иккинчи давранинг илк ўйини "Гамба Осака"га қарши бўлган эди. 3 очко гуруҳдан чиқиш учун етарли эмас, бор куч ташланиши кутилганди.

Дастлаб 14 дақиқада Камолиддин Мурзоев боши билан ҳисобни очади, орадан 4 дақиқа ўтгач Шу Курата ҳисобни тенглаштиради. Жамоалар танаффусга чиқиб кетар чоғида Лутфулла Тўраев иккинчи қаватда устун келиб таблодаги ҳисобни 2:1 кўринишига келтирган. Иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган Анвар Солиев бирга-бир вазиятда рақиб дарвозасини осонликча ишғол қилади. Рақиб сафидан Хироуки Абе ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда орадаги фарқни қисқартиради. 

Гуруҳдан иккинчи ўрин билан чиққан "Бунёдкор" 1/8 финалда "Сеонгнам Ильва Чунма"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этади ва чорак финалда ўзи билан битта гуруҳда ўйнаган "Аделаида Юнайтед"ни мусобақадан чиқариб юборади. "Жар" стадионида кечган бу баҳсни кўпчилик яхши эсласа керак. Захирадан майдонга тушган Алибобо Раҳматуллаевга Қосимовнинг айтган гаплари ҳамда Алибобонинг 114-дақиқада урган ғалаба голи. 

Лекин ярим финалда жамоадан омад юз ўгиради ва "Бунёдкор" Жанубий Кореянинг "Ульсан Хюндай" клубига ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўяди. Тошкентда 1:3, сафарда 0:2. Ўшанда кореялик ҳужумчи Ким Шин Вук иккала учрашувда ҳам "қалдирғочлар" дарвозасига тўп киритганди. Аммо ҳозир мағрурлик билан айта оламизки, "Бунёдкор" ўша йил чинакам сенсация кўрсатганди. Чунки мусобақа бошланмасидан олдин хавотир йўқ эмасди, ахир Шарқда ўйнаб жамоа бошқаларга "ем" бўлиши ҳам мумкин эди-да. Аммо Миржалол Қосимовнинг тактик ўйини туфайли "Бунёдкор" ўз сўзини айта олган. 

"Бунёдкор" ОФК талабига кўра Шарққа қўйилгани билан кучлилар орасида йўқолиб қолмаган. Жамоа чиндан ҳам кучли эди. Энг муҳими, Миржалол Қосимов меҳнаткаш жамоани барпо эта олганди. Тўғри, бу пайтга келиб таркиб супер эмасди. Ҳар ҳолда Ривалдо жамоани тарк этган, шунингдек номи чиққан бошқа легионерлар ҳам хайрлашишга улгурганди. Жамоани елкасида кўтариб юриш ўзимизнинг футболчилар гарданида қолганди. Австралиялик Дэвид Карней кўп ўйнамаганди ҳам.


ОЧЛ-2012. Гуруҳ босқичи.

Тошкент. "Жар" стадиони, 4000 томошабин 

"Бунёдкор" - "Гамба Осака" 3:2

Ҳакам: Ҳалил Ал Гамди (Саудия Арабистони)

Голлар: Камолиддин Мурзоев 14, Лутфулла Тўраев 42, Анваржон Солиев 84 - Шу Курата 18, Хироуки Абе 90+3

"Бунёдкор": 1. Игнатий Нестеров, 11. Эмил Кенжисариев, 3. Хайрулла Каримов, 16. Артём Филипосян, 8. Жавлон Иброҳимов, 13. Лутфулла Тўраев, 10. Шавкат Саломов, 33. Ян Козак (20. Анваржон Солиев,80) 22. Виктор Карпенко (28. Руслан Мелзиддинов,28) 17. Камолиддин Мурзоев (9. Анвар Ражабов, 58)

Захира: 45. Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7. Давид Карней, 24. Баҳодир Пардаев

Бош мураббий: Миржалол Қосимов


Суратлар "Бунёдкор" клуби расмий сайтидан олинди

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика