Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида
22 dec 14:35
News
Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида
Келинг, ушбу жамоа ҳақида бироз тўхталамиз.
"Ал Иттиҳод" жамоаси 98 йиллик тарихга эга. Клуб 1927 йилда ташкил этилган.
Жамоага мухлислар томонидан "Tigers" (Йўлбарслар) ва "The People’s Club" (Халқ жамоаси) деган лақаблар берилган.

"Ал Иттиҳод" ўз уй учрашувларини Жидда шаҳрида жойлашган Қирол Абдуллоҳ Спорт Сити стадионида ўтказади. Ушбу майдон 62 мингдан зиёд мухлисни ўз бағрига сиғдира олади.
Жамоа шу вақтгача 10 карра Саудия Арабистони Профессионал Лигаси, 10 карра Қирол Кубоги, 8 карра Валиаҳд шаҳзода Кубоги мусобақаларида чемпион бўлган. Шунингдек, "Ал Иттиҳод" 2004 ва 2005 йилги мавсумларда Осиё Чемпионлар Лигаси мусобақасининг бош совринига эга чиққан.
Жамоани айни пайтда 51 ёшли португалиялик мутахассис Сержиу Консейсау бошқармоқда. У ўз фаолияти давомида "Брага", "Нант", "Порту", "Милан" каби номдор клубларда ишлаган. 2025 йил октябрь ойида ушбу жамоани қабул қилиб олган.
Консейсау мураббий сифатида "Порту" клуби билан 3 марта Португалия чемпионатида ғолиб бўлган. Айнан шу йилларда ушбу мураббий лига томонидан "Йил мураббийи" деб топилган.
Ҳозирда "Ал Иттиҳод" клубида Мусса Диаби, Стивен Бергвейн, Н'Голо Канте, Фабиньо ва Карим Бензема каби жаҳон футболи юлдузлари фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек, клубда айни пайтда Солиҳ Ал Шеҳри, Файсал Ал Ғамди, Ҳассан Кадеш, Аҳмад Ал Ғамди, Саад Ал Муса каби Саудия Арабистони терма жамоаси футболчилари тўп тепмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Элит ОЧЛ 6-туридан ўрин олган "Ал Иттиҳод" – "Насаф" учрашуви 23 декабрь куни соат 23:15 да старт олади.
Аввалроқ "Ал Иттиҳод" "Насаф" билан ўйин бошқа стадионда ўтказилишини маълум қилган эди.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments