Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"
22 dec 19:00
News
Сержиу Консейсау: "Насаф"нинг ўйин сифати эгаллаб турган ўрнидан мутлақо фарқ қилади, лекин биз тайёрмиз"
"Танаффусдан кейинги илк учрашувга юқори ишонч ва катта мақсадлар билан кирамиз. Эгаллаб турган ўрнидан ўйин сифати мутлақо фарқ қиладиган кучли рақибга дуч келамиз ва бу беллашувга тайёрмиз.
Тайёргарлик даврида махсус тактика қўлладик. Ҳимояни тиклаш, ҳужум ва мудофаа ҳамда прессинг ҳудудлари устида ишладик. Шунингдек, руҳий ва жисмоний тайёргарлик масалаларига эътибор қаратдик. Баъзи машғулотлар осон кечмади, бироқ футболчиларнинг интизоми ва саъй-ҳаракатлари мени мамнун этди.

Танаффус даври муҳим эди ва биз уни сабрсизлик билан кутдик. Ҳеч қайси мураббий икки ҳафта ичида жамоани бутунлай ўзгартира олмайди, бироқ биз муҳим ишларни амалга оширдик ва олдинда ҳали кўп вазифалар турибди. Ҳар бир ўйинни алоҳида эътибор билан ўтказиш керак. Ушбу даврдан самарали фойдаланиб, футболчилар билан жиддий машғулотлар ўтказдик", деди 51 ёшли мутахассис.
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Comments
клубларимиз халкаро майдонларда уйашса уларга болет киламан ,