Latest news

15:556 минг сиғимли стадион "Барса" – "Валенсия" учрашувини қабул қилади. Ла Лига рози  1 15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  77 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2

Таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Нуралиевни табриклаймиз News

Таниқли ёшлар мураббийи Дилшод Нуралиевни табриклаймиз

Бугун ўзбек футболида ўз ўрнига эга бўлган таниқли болалар футболи мутахассиси, тажрибали мураббий Дилшод Нуралиев роппа-роса 51 ёшга тўлди.

Бу инсон ҳақида узоқ гапириш мумкин. Акмал Шораҳмедов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Фарҳод Тожиев, Марат Бикмаев каби футболчиларни ўз вақтида кашф этиб, тарбиялаб ўзбек футболига етказиб берганининг ўзиёқ Дилшод Нуралиевнинг қандай тоифадаги мураббий эканлигидан далолат бериб турибди.

Шунингдек, Дилшод Жўраалиевич Ўзбекистон U-16 терма жамоаси билан бирга Осиё чемпиони бўлган. Бунга қадар ҳеч бир терма жамоамизга Осиё чемпиони бўлиш бахти насиб этмаганди. Эроннинг Тахти шаҳри мезбонлик қилган қитъа чемпионати Нуралиев жамоасининг триумфи билан якунланган эди.  Бугунги кунда миллий терма жамоамизнинг аъзолари Рустам Ашурматов, Достон Ҳамдамов, Отабек Шукуров, Одил Ҳамробеков, Жавоҳир Сидиққов, Акром Комилов сингари футболчилар Дилшод Нуралиевнинг шогирдлари саналади. 

Бугунги кунда "Локомотив" ўринбосарлар жамоасида шунингдек клуб футбол мактабини ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшаётган мутахассис ҳақида кўп ва хўп гапириш, у кишига теша тегмаган таърифларни бериш мумкин. Фурсатдан фойдаланиб,  барча ўзбекистонлик футбол мухлислари, сайтимиз ўқувчилари ҳамда ижодкорлари, шогирдлари номидан Дилшод Нуралиевга соғлик-саломатлик, оилавий бахт, омад тилаб қоламиз. Туғилган кунингиз муборак бўлсин, Дилшод Жўраалиевич!

Rating: +4   

Similar news

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика