Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз News

Такси ҳайдовчисини калтаклагани учун ҳибсга олинган "Металлург"нинг янги легионери билан танишамиз

Черногориялик ярим ҳимоячи бундан аввал "Андижон" клубида ҳам тўп тепган.

2015 йилнинг сентябрида, жумадан шанбага ўтар кечаси тун пайти черногориялик беш нафар футболчи маҳаллий такси ҳайдовчиси Неша Ячимовични калтаклаб, унга тан жароҳати етказишган.

Зўравонлар орасида "Единство" клуби футболчиси Армин Бошняк ҳам бўлган. Ҳайдовчи тезда шифохонага ётқизилган, унга мия чайқалиши, бош қисми ҳамда қўл ва оёқ бўғимларининг шикастланиши ташхиси қўйилган. 

"Улар машинага ўтириши билан орасидан бири машинанинг том қисмини ура бошлади. Мен эса улардан манзилга етгунга қадар ўзларини тўғри тутиши кераклигини айтдим. Яна бири эса уларнинг беш киши эканлигини айтиб, гапга қулоқ солмади. Ахийри улардан машинадан тушларишни сўрадим. Орқага ўтирган йигитлардан бири эса бошимга урди. Хавфсизлик камарини ечиб, машинадан тушмоқчи бўлганимда, бошимга кучли зарба тегди ва ерга йиқилдим. Тиззалаб қолганимда мени дўппослай бошлашди.

Ўзимни қутқариш учун қўшним Раиф Медедовичнинг уйи томон югурдим. Ортимдан учтаси етиб олди ва улардан бири томоғимдан бўға бошлади. У шунчалик қаттиқ қисди-ки, ҳушимни йўқотаёздим. Мен қўйиб юборинг, деб ёлвордим, лекин улар тўхтамади. Қандайдир тарзда қўшнимга қўнғироқ қилишга муваффақ бўлдим, у эса эпчиллик билан югуриб чиқиб, мени қутқариб қолди. Ишончим комилки, қўшним бўлмаганда, омон қолмаган бўлардим, ундан бениҳоя миннатдорман", — деди ҳайдовчи.

Қайд этилишича, футболчилар ўша куни спиртли ичимликлар истеъмол қилган.

Воқеадан сўнг зўравонлар ҳибсга олиниб, сўроқ қилингач, қўйиб юборилган. Бошняк клуб интизом қоидаларини бузганлиги учун дисквалификация қилинган.

Шофёр эса бундан норози бўлган: "Мен калтакланган ҳолда қимир этолмай ётибман, улар эса шаҳар кезиб юришибди. Бундай адолатсизликка чидаб бўлмайди".

31 ёшли футболчи фаолияти давомида "Единство" (Черногория), "Искра" (Черногория), "Рудар Плевля" (Черногория), "Зета Голубовац" (Черногория), "Балкани" (Косово), "Тампинс Роверс" (Сингапур) каби клубларда тўп тепган. 

2023 йилнинг ёзида Бошняк "Андижон" билан бир йиллик шартнома имзолади.

Янги клуби сафидаги иккинчи ўйинида эса "Бунёдкор" дарвозасига ажойиб гол урди, бироқ бу ҳам жамоасини ҳам мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

"Андижон" таркибида 21 ўйинда 3 та гол урган вингер кейинги мавсумни "Единство" таркибида ўтказди. 2026 йил Бошняк яна Ўзбекистонга келди, бу гал у Бекободнинг "Металлург" жамоаси шарафини ҳимоя қилади. Трансфер расман эълон қилинмаган бўлса-да, легионер ўйинчи ўртоқлик учрашувларида иштирок этмоқда.

"Ушбу трансфер мен учун янги халқаро тажриба. Янги муҳитда ўз маҳоратимни кўрсатишни истайман. Бу ерга келишимга масъул бўлган инсонларнинг ишончини ўз ўйиним орқали оқлашга ҳаракат қиламан", деди ҳужумкор ярим ҳимоячи.

Ошпаз ва официантликдан футболга. Боаке ҳақида 7 қизиқарли факт

Баскетбол терма жамоасига чақирилган, балиқли майдонда тўп тепган ҳамда Жек Читтак мухлиси бўлган "Бухоро"нинг янги легионери билан танишамиз

Юзи қонга беланган ва агентидан нолиган "Динамо"нинг уругвайлик футболчиси билан танишамиз

"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси

Отасига эмас, Роналдиньога ўхшашни хоҳлайдиган, гол нишонлагани учун жамоадан ҳайдалган "Бухоро"нинг икки ниқобли легионери билан танишамиз

Онаси футболчи бўлган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз

Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: -3   

Comments

   
26 feb 23:24:59
Олим Фарсахонов
Дори чеккандур гирт безори ку бекободди шомоли учиради яна уйига
   
26 feb 20:06:39
Akbar Umarov
Metallurg FC faqatgina urushqoq Futbolchilarni to'playaptimi deymanda Azim Axmedov endi bu yana kimlar ekan allohualam
   
26 feb 15:16:18
U.B.R....
Шыркаку бу.
   
26 feb 14:34:34
Антикоррупционер
Бекободлик таксистлар, эхтиёт булинглар!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика