Latest news

14:43Упамеканонинг "иштаҳаси" "Бавария"ни қўрқитиб юборди  0 14:09"Челси"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари маълум қилинди  1 13:31"ОКМК Семурғ" — "Андижон ФА" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 12:52Моуриньо Бразилия термаси таклифини рад этди  1 12:18Конте "Наполи"дан кетади, клуб унинг ўрнига иккита номзод топиб қўйган  2 11:32Ана бўлмасам! Де Брюйне "Ман Сити"да қолишни истаган, лекин раҳбарият бунга қарши  5 10:49Факт. Бошкович мураббий сифатида Қосимовни мағлуб эта олмаган  0 10:29Нўъмон Ҳасанов "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашувидан олдин: "Жамоаларнинг бу мавсумдаги ўйинларига хулоса қилишга эрта"  5 09:55Легионерларимиз. Бугун Шомуродов, Ҳусанов, Раҳмоналиев, Турғунбоев, Эсанов жамоалари ўйнайди  6 09:30"Ал Мумтоз" тарихидан. Анвар Бердиевнинг юбилей учрашуви қандай ўтганди?  5 09:10Ҳамидулло Абдунабиев: "Бунёдкор" учун бу натижа адолатсиз ҳисобланади. Ғалабага ҳақли эдик"  6 08:40"Қўқон-1912" 6 йилдан буён меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб эта олмаяпти  0 08:20"Хоразм" "Бунёдкор" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди  2 08:00"Персеполис" ўз майдонида "Сепахон"га ютқазди. Остон Ўрунов 25-дақиқада алмаштирилди  5 07:40Мурод Исмоилов "Нефтчи" - "Пахтакор" ўйини олдидан: "Турнир жадвалидаги фарқ бугун ҳеч нарсани англатмайди"  10

Тачмурод Агамуродов: "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай" News

Тачмурод Агамуродов: "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай"

Coca Cola Суперлигаси 10-тури доирасида "Олимпик"дан учралган мағлубиятдан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Тачмурод Агамуродов ўз фикрларини билдирди.


- Четлатиш бизнинг зараримизга бўлди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам 10 киши бўлиб ўйнаш жуда қийин. "Олимпик" жуда тартибли жамоа. Бу жабҳада бизга оғир бўлди. Йигитларга ўйин сўнгигача ҳаракат қилишганини, кучини берганини айтдим. Рақибларни ғалаба билан табриклайман. 

- Икки ўйиндан буён Виктор Мбаома ҳужумда ўйнади. Бироқ бундан самара чиққани йўқ. Бошида Жасур Холтўраев ҳужум чизиғида яхши ўйин кўрсатаётгандек эди. Нега у асосий таркибда майдонга тушмаяпти?

- Умуман олганда Виктор ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. Ўйин давомида унда биргина яхши вазият бўлди. Бироқ ўшанда у нотўғри позиция танлади. Назарий жиҳатдан буни муҳокама қилиб олдик. Бошқа томондан у яхши ўйин кўрсатди. Ёмон ўйнади дея олмайман, чунки 10 киши бўлиб қолгандан кейин барчага қийин бўлди. Шунчаки кучларни янгилаб олиш керак эди. Биз ҳали кўп ишлашимиз керак. Мбаома ёмон футболчи эмас. Бироқ унинг бир қанча функцияларини ўзгартириш лозим. Жамоада ишланиши керак бўлган нарсалар кўп. Жамоа бошқатдан қурилаётганини инобатга олсак, 5 ой давомида ўйинни қуриш қийин бўляпти. Навбатдаги учрашувларда ўйинимиз яхшироқ бўлишига, максимал куч билан ишлашга ҳаракат қиламиз.

Албатта, "Қизилқум" мухлислари олдида узр сўрайман. Ҳозир ҳолатимиз шундай. Бу футбол. Барча ишдан тўғри ҳулоса чиқариш керак. Шу орқали биз тўғри йўлга тушиб оламиз.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика