Latest news

11:28Факт. "Пахтакор" тарихда биринчи мартта Андижонда 6 та гол урди   0 10:47Романо Доннарумманинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 10:13Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари "Манчестер Сити" клуби меҳмони бўлишди   4 09:46Гвардиола Родридан нима истаётганини айтди  2 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  1 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  11 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячиси тарк этиши мумкин  1 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  8 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5

Свиридов: "Футзалчиларимиз мухлислар кутаётганидан-да яхшироқ натижа кўрсата олишади" News

Свиридов: "Футзалчиларимиз мухлислар кутаётганидан-да яхшироқ натижа кўрсата олишади"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футзалчиси Константин Свиридов ўзи иштирок этган мундиал ва жорий йил ўтказиладиган Жаҳон чемпионати ҳақида гапирди.

2016-йилги Осиё кубогида Ироқ терма жамоасини мағлуб этганимиздан сўнг Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган эдик. Бу тарихий натижа бўлган. Мундиалдаги Гватемалага қарши кечган илк баҳсда кучли ҳаяжон бўлган эди. Балки, шу омил сабаб ҳам мағлуб бўлгандирмиз. Кейинги баҳсга қадар эса турнир темпига тушиб олдик. Мезбон Колумбияга қарши кечган учрашувда том маънода жанг қилган эдик. Сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбордик ва ғалабани қўлдан чиқардик. 3-турдаги рақимиз ҳамда таркибида Рикардинё ва Кардинал каби футзал юлдузлари бўлган Португалия биздан “класс” тарафлама устун келган эди.


Тез орада бошланадиган Жаҳон чемпионатида, албатта, яхши натижа қайд этишимизни кутмоқдаман. Айниқса, баҳсларнинг ўз майдонимизда ўтказилиши бизга фойда келтириши аниқ. Тахминимча, йигитлар энг камида гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалашади. Лекин рақибларга менсимаслик руҳида қарамаслик лозим. Гуруҳдаги ҳар бир жамоадан сюрприз кутиш мумкин. Ўйлайманки футзалчиларимиз мухлислар кутаётганидан-да яхшироқ натижа кўрсата олишади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика