Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  7 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  20 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  7 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Суперлигада мағлуб бўлмаган "Нефтчи"га кимнинг "тиши" ўтади ёхуд жамоани олдинда кутаётган ўйинлар News

Суперлигада мағлуб бўлмаган "Нефтчи"га кимнинг "тиши" ўтади ёхуд жамоани олдинда кутаётган ўйинлар

Футболда ғалаба ва мағлубият доим бирга эканлиги минг йиллардан буён ёд бўлиб кетган ибора ҳисобланади.

Гоҳида омад мунтазам равишда бир жамоага кулиб боқса, яна бошқа клуб кетма-кет муваффақиятсизликлар гирдобига ғарқ бўлади. Тақдир бу икки йўналишда кимгадир ён босишга мажбур. Омад ҳам уларга кулиб боқишда давом этади. Айни пайтга келиб Суперлигада 16-тур учрашувлари бўлиб ўтмоқда. Турнир жадвалида мағлубиятлар қаторида фақат битта ноль сони турибди. У ҳам бўлса Фарғоанинг "Нефтчи" жамоасида. Биринчи даврада 13та жамоанинг ҳеч бирининг Левченко жамоасига "тиши" ўтмади. Иккинчи даврада "Пахтакор", "Сўғдиёна", "Металлург" иккинчи бор уриниб кўришди, фойдасиз. Ўйин тарафлама аниқ йўналишда, мураббий имзоси кўринмоқда, жамоа қандай тактикада ўйнашни биляпти ва барқарор кетмоқда. Олдиндаги ўйинларда даражаси турлича рақиблар рўбарў келади. 


ОКМК 

"Нефтчи" 26 август куни Олмалиқда ОКМК меҳмони бўлади. Жамоаларнинг биринчи даврада Фарғонада кечган ўйинида жанговар 2:2 ҳисобида дуранг натижа қайд этилган. Олмалиқда кечган сўнгги 5та учрашувнинг 2тасида "буюк чинорлар" ғалаба қозонган, 2та баҳсда майдон эгалари зафар қучган ва     1та ўйиндм муроса кўчаси танланган. Миржалол Қосимов бу борада уйда имкониятни бой бермасликка ҳаракат қилиши маълум. ОКМК 15 август кунги ОЧЛ ўтиш ўйинида ғалаба қозонса, 22 август куни Қатарда "Ал Араби" билан тўқнаш келади. Сафардан кейинги тикланиш ва кайфиятга ҳам кўп нарса боғлиқ. 

"Андижон"

31 август куни "Андижон" водий дербисида "Нефтчи"га қарши Фарғонада ўйнайди. Александр Хомяков шогирдлари биринчи даврада 0:2 ҳисобида таслим бўлган ва бу алам уларда сақланиб қолингани шубҳасиз. Кўп нарсани ўша паллада жамоаларнинг қандай ҳолатда бўлиши, жароҳатлар ва йўқотишларга боғлиқли томони бор. 

"Турон"

Биринчи даврада "Турон" сўнгги дақиқаларда "Нефтчи"нинг ғалабасини йўққа чиқаргани ёдингизда бўлса керак. Шундай курашни бўлажак ўйинда ҳам кутиш мумкин. Боз устига "тулпорлар" босимсиз ва эркин ўйнаяпти, иштиёқ кучли ва исталган рақибга қарши бошни тик кўтарган ҳолда чиқиб боряпти. "Турон"нинг "Насаф"ни ютиши сенсация ҳисобланса, бундай сенсацияларни ҳали кўп бўлади. Лекин бу "Нефтчи" билан ўйинда юз берадими ёки йўқ вақт кўрсатади. 

"Бухоро"

Суперлигада жон сақлаш учун курашаётган Бакаев жамоасига ҳар бир ўйин финал ҳисобланади ва уларга қўлга киритилган 1 очко ҳам умид беради. Клубларнинг биринчи даврадаги ўйинида Азиз Асимовнинг қарорлари "Нефтчи"нинг зарарига ишлаган. Бу сафар эса муросасиз ўйин кўришимиз кафолатланган. 

Балки "Нефтчи" учун тақвимдаги рақиблар нисбатан енгил келган, дейиш мумкиндир. Аммо иккинчи даврада ҳеч бир жамоа осонликча енгилмаяпти ва кураш охиригача кечяпти. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика