Latest news

09:27"Барселона" мураббийи клубдаги ҳолат сабабли жамоадан кетмоқчи  1 09:00Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?   25 08:33Роналду ўғлига 300 минг долларлик автомобиль совға қилди   1 08:05Ўзбекистон МТЖ аъзоси муваффақиятли операция қилинди   4 07:39U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз ўз юришларини бошлайди  8 03:21ЕЧЛ. "Атлетико" ва "Тоттенхэм"да ғалаба. "Ювентус" яна дуранг ўйнади  2 03:05ЕЧЛ. "Бавария" меҳмонда ПСЖни таслим этди. Диас четлатилди, Дембеле жароҳат олди  15 03:00ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" ўз уйида "Реал Мадрид"ни мағлубиятга учратди  177 01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  6 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  4 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  1 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  19 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" мавсумнинг илк турида бир очкодан бўлишиб олди News

Суперлига. "Қўқон-1912" ва "Андижон" мавсумнинг илк турида бир очкодан бўлишиб олди

"Қўқон-1912" ҳамда "Андижон" ўртасида ўтказиладиган Суперлиганинг 1-тур учрашуви якунланди.

“Қўқон-1912” — “Андижон” 1:1

08.03.2025. Қўқон, "Марказий" стадиони. 19:30

Бош ҳакам: Достонбек Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умурзоқов

Захира ҳаками: Абдувоҳидов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

ВАР: Найим Қосимов

АВАР: Максим Нехочин

Гол: 0:1 – 36, Рустам Турдимуродов (Абдулвоҳид Ғуломов), 1:1 – 43, Андро Гиоргадзе.

"Қўқон-1912": 13.Азизхон Исоқов, 4.Аслиддин Тоштемиров, 6.Алишер Салимов, 8.Бахтиёр Қосимов, 10.Ҳусниддин Ғофуров (18.Баҳром Абдураҳимов, 57), 11.Шаҳзод Бешимов (69.Егор Кондратюк, 56), 14.Жасур Холтўраев (9.Жавоҳир Ҳусанов, 86), 19.Шаҳзод Акрамов, 20.Иқболжон Маликжонов (17.Алишер Хайруллаев, 86), 22.Муҳаммаданас Ҳасанов (23.Бекжон Жўрабоев, 69), 44.Андро Гиоргадзе.

Захира: 1.Рустам Нартаджиев, 5.Жасур Ёқубов, 15.Зафар Ҳакимов, 30.Иброҳимжон Мухторов.

"Андижон": 25.Валижон Раҳимов, 33.Олег Зотеев (14.Абдураҳмон Комилов, 90+2), 4.Исломбек Маматказин, 66.Миомир Журичкович, 22.Усмонали Исмоналиев (23.Дониёр Абдуманнопов, 73), 5.Абдулвоҳид Ғуломов, 9.Мирзад Меҳанович (11.Ислам Машуков, 73), 8.Искандар Шайқулов (6.Алтин Крезиу, 90+2), 71.Бектемир Абдуманнонов (17.Фарҳод Соҳибжонов, 80), 26.Муҳаммадкарим Тоиров, 7.Рустам Турдимуродов. 

Захира: 1.Элдор Адҳамов, 10.Илҳом Абдуғаниев, 13.Сардор Азимов, 32.Лука Ускокович.

Огоҳлантиришлар: Миомир Журичкович (44), Шаҳзод Акрамов (48), Исломбек Маматказин (81).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+2. "Андижон" яна икки ўзгаришга қўл урди.

90. Иккинчи бўлимга 4 дақиқа қўшилди.

89. Зарба! Абраҳимов тепган тўпни Раҳимов эгаллаб олди.

86. "Қўқон-1912"да икки ўзгариш амалга оширилди. 

85. Мезбонларда кетма-кет икки хавфли вазият юзага келди, аммо омад етишмади.

83. Қосимовнинг жаоримадан йўллаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

81. Маматказин рақиб футболчиси Кондратюкни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгани учун огоҳлантирилди.

80. "Андижон"да яна бир ўзгариш содир бўлди.

Учрашувга 6 минг томошабин ташриф буюрибди.

73. "Андижон" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

71. Зарба! Чап қанотдан узатилган тўпга Холтўраев бош билан зарба йўллади, аммо ноаниқ.

69. "Қўқон-1912" таркибида ўзгарииш амалга оширилди.

68. "Андижон" бурчак зарбасига эга бўлди. Узатма Маматказиннинг ноаниқ зарбаси билан якунланди.

63. Холтўарев–Абдураҳимов комбинациясидан сўнг мезбонлар рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ ҳимоячилар вазиятни бартараф этди.

60. Зарба! Меҳанович томонидан пастки бурчак томон берилган зарбага аниқлик етишмади.

59. Зарба! Турдимуродовнинг зарбасига Андро Гиоргадзе тўғаноқ бўлди.

57. "Қўқон-1912" таркибида икки ўзгариш амалга оширилди.

55. Зарба! Меҳмонлар томонидан йўлланган жарима зарбасини Азизхон Исоқов қайтарди.

54. Турдимуродов Тоштемиров томонидан тўхтатиб қолинди. Стандарт вазият.

53. Зарба! Меҳановичнинг ўнг оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни юқорисидан ўтиб кетди.

52. Зарба! Холтўраевнинг олисдан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш олди.

49. "Андижон"нинг жарима узатмаси Журичковичдан майдонни тарк этди.

48. Исмоналиевни қўполлик билан тўхтатган Акрамов огоҳлантирилди.

46. Зарба! Ғуломовнинг чап оёқда йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Тайм якунланди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

44. Холтўраевни қўполлик билан тўхтатиб қолган Миомир Журичкович огоҳлантирилди.

43. ГОЛ! Қосимовнинг жаримадан тепган тўпини Раҳимов қайтарди. Қайтган тўпни Андро Гиоргадзе "Андижон" дарвозасига жойлаб қўйди!

42. Фол. Тоиров Ҳасановни қоидабузарлик эвазига тўхтатди.

41. Маликжоновнинг чап қанотдан узатмаси кўнгилдагидек чиқмади. 

38. Хавфли вазият! Ғофуровнинг зарбаси ҳимоячилардан бирига тегиб, майдонни тарк этди.

36. ГОЛ! Ғуломовнинг узатмасидан сўнг Турдимуродов бош билан тўпни "Қўқон-1912" дарвозасига жойлаб қўйди!

34. Ҳасановнинг жаримадан узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

32. Абдуманнонов рақиб жарима майдонида йиқилди, Салимов қоида бузмаган ҳолда тўпни олиб қўйди.

30. Зарба! Азизхон Исоқов Механовичнинг жаримадан тепган тўпини қайтарди.

29. "Қўқон-1912" жарима майдони яқинида Механович йиқитилди. "Андижон"да стандарт вазият юзага келди.

27. Зарба! Холтўраевнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.

25. Гиоргадзе майдонда ётибди. Ҳакам унга майдон ташқарисига чиқиб ёрдам олиши кераклигини айтди.

23. Бурчакдан узатилган тўпни Тоштемиров бартараф этди.

23. Зарба! Механович томонидан тепган тўп рақиб ҳимоячиларига тегиб, майдонни тарк этди.

22. Ғофуров олис масофадан ўз омадини синаб кўрди, лекин тўп дарвоза тўсини юқорисидан ўтиб кетди. 

21. Абдуманнонов "Қўқон-1912" жарима майдонига кириб борди, аммо рақиб ҳимоячилари томонидан тўхтатилди.

19. Ҳасанов "Андижон" жарима майдони яқинида йиқилди, бироқ ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

16. Хавфли вазият! Абдуманнон катта тезликда олдинга бориб, рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб бориши мумкин эди, бироқ ҳаводан келаётган тўпни ўзига бўйсундира олмади.

16. Қосимовнинг жаримадан узатмаси ҳеч кимга тегмаган ҳолда майдонни тарк этди.

14. Холтўраев марказдан катта тезликда олдинга бораётганди, бироқ у Шайқулов томонидан тўхтатилди.

12. Ён ҳакамнинг техник воситаси жойидан қимирлаган кўринади, унга техник ёрдам кўрсатилди.

11. Фол. Тоиров Бешимов томонидан қўполлик эвазига тўхтатиб қолинди.

6. Маликжонов ўнг қанотдан бир рақибини ортда қолдириб, олдинга бораётганди, бироқ Тоиров уни тўхтатишга эришди.

3. "Қўқон-1912"да яхши имконият юзага келганди, аммо Маматказин ишончли ҳаракат қилди.

1. Ўйинни мезбонлар бошлаб берди.

Бугун "Қўқон-1912" кўк, "Андижон" оқ рангли либосларда ҳаракат қилади.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика