Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  35 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди News

Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 1-туридан ўрин олган "Пахтакор" – "Қизилқум" учрашуви якунланди.

Суперлига

1-тур

"Пахтакор" – "Қизилқум" 2:0

Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00

Бош ҳакам: Достон Раҳмонов

Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев, Сардор Умрзоқов

Захира ҳаками: Алишер Раҳимқулов 

Назоратчи: Марат Исмоилов

VAR: Найим Қосимов

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Бекзод Арипов

Голлар: 1:0 – 75, Достон Ҳамдамов, 2:0 – 90+4, Пётр Паржишек

"Пахтакор": 12.Владимир Назаров, 4.Заид Таҳсин, 7.Ҳожиакбар Алижонов (8.Дилшод Саитов, 38), 9.Иброҳим Ибрагимов, 10.Акмал Мозговой, 11.Ҳожимат Эркинов (17.Достон Ҳамдамов, 74), 14.Рустам Турдимуродов (19.Пётр Пажишек, 74), 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Шерзод Насруллаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов, 77.Ойбек Бозоров. 

Захира: 35.Санжар Қувватов, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 18.Абубакир Шукуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 23.Абдурауф Бўриев.

"Қизилқум": 1.Фарҳод Раҳматов, 8.Шаҳзод Раҳматуллаев, 10.Ислом Кенжабоев (25.Шоҳруз Норхонов, 76), 11.Олексий Шебетун, 14.Алишер Шукуров (9.Шаҳзод Туропов, 83), 15.Никола Кумбурович, 16.Асрор Ғофуров, 20.Бобомурод Бозоров (34.Григол Чабрадзе, 63), 23.Самандар Шукуриллаев, 31.Жамбули Жигаури, 77.Диёр Раҳматиллоев (4.Илҳом Ваҳобов, 76)

Захира: 99.Ҳумоюншоҳ Сайётов, 17.Акмал Музаффаров, 19.Илҳом Кенжаев, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 44.Ғиёс Ризақулов.

Огоҳлантириш: Асрор Ғофуров (70)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Ўйин якунланди.

90+4. ГОЛ! "Пахтакор" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди! Пётр Паржишек дебютида ҳисобига гол ёздирди!

90+3. Шебудиннинг бош билан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

90+1. Насруллаевнинг узатмасидан сўнг Ҳамдамовнинг зарбасини Раҳматов қайтарди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшилди.

89. "Қизилқум" жарима тўпи ишлади. Узатмадан сўнг Жигаурининг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди.

85. Ҳамдамовнинг жаримадан узатмаси ҳимоячи томонидан қайтарилди.

83. "Қизилқум"да ўзгариш.

76. "Қизилқум"да икки ўзгариш.

75. ГОЛ! Кетма-кет зарбалардан сўнг бир дақиқа аввал захирадан майдонга тушган Достон Ҳамдамов ҳисобни очди!74. "Пахтакор"да икки ўзгариш.

70. Ғофуров Эркиновга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

70. Кенжабоевнинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, бироқ ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди.

67. Зарба! Собирхўжаевнинг жарима майдонида йўллаган зарбаси дарвоза устунига тегиб, майдонни тарк этди.

65. Кенжабоевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

63. "Қизилқум" таркибида ўзгариш: Бозоров ўрнига Чабрадзе тушди.

59. Бозоровнинг зарбаси Шукуриллаевга тегиб қайтди.

58. Эркинов томонидан йўлланган зарба дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

57. Насруллаевнинг рақиб жарима майдонида тепган тўпини Раҳматов эгаллади.

56. Кенжабоев ҳужумда Таҳсиидан ўтиб кета олмади ва қоида бузди.

53. Турдимуродовнинг жарима майдонидан йўллаган зарбасини Раҳматов қайтарди.

50. Турдимуродов жарима майдонига узатилган тўпга бош билан ноаниқ зарба йўллади.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Икки жамоа ҳам эҳтиёткор ўйин намойиш этди. "Пахтакор" кичик устунликка эришган бўлса-да, етарлича хавфли вазият ярата олмади. Боз устига, жамоа етакчиларидан бири Ҳожиакбар Алижонов жароҳат олиб, алмаштирилди. "Қизилқум"да кам сонли ҳужумлардан бири хавфли тус олди. Ислом Кенжабоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси рақиб дарвозаси устуни ёнидан ўтиб кетди. Шунингдек, ҳужумчи "Пахтакор" жарима майдонида Дилшод Саитов билан тўқнашиб кетди, аммо ҳакам вазиятни пенальтига лойиқ топмади.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшилди.

43. Кенжабоев рақиб жарима майдонида Саитов билан курашда йиқилди, ҳакам ўйинни давом эттиришга кўрсатма берди.

40. Эркиновнинг узатмаси Раҳматуллаевдан майдонни тарк этди. Бурчак узатмасидан сўнг Абдумажидовнинг зарбаси ноаниқ.

38. "Пахтакор"да мажбурий ўзгариш: Алижонов ўрнига Саитов майдонга туширилди.

37. Жигаурининг зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

36. Алижоновга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

34. Кенжабоевнинг чап қанотдан узатмаси шеригига бормади.

32. Турдимуродовнинг рақиб жарима майдонидан йўллаган зарбасига Ғофуров блок қўйди.

29. Мезбонларнинг бурчак узатмасидан сўнг "Пахтакор" томонидан фол ишлатилди.

27. Кенжабоевнинг деярли рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан йўллаган зарбасини Назаров қайтарди. "Қизилқум" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда деб топилди.

26. Кенжабоевнинг чап оёқда йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро учрашувни бевосита стадиондан кузатмоқда.

20. "Пахтакор"нинг комбинацион ҳужуми Мозговойнинг зарбаси билан якунланди, Шукуруллаевдан тўп қайтди.

18. Кенжабоев тепган тўпни Назаров эгаллади.

17. Алижоновнинг рақиб жарима майдони томон узатмасига Эркинов ета олмади.

16. Собирхўжаевнинг зарбаси ноаниқ.

14. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмасини Шукуриллаев қайтарди.

11. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатган тўпи Раҳматовнинг қўлларига тушди.

6. Кумбурович рақиб футболчисининг жарима майдонига ёриб киришига йўл қўймади.

4. Бозоровнинг бурчакдан узатмаси Таҳсиннинг зарбаси билан якунланди. Тўп ҳимоячига тегиб, Раҳматовга борди.

3. "Пахтакор" илк бурчак зарбасини ишлади. Алижоновнинг ўнг қанотдан узатмаси рақиб ҳимоячисидан ўтмади.

1. Ўйин бошланди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 2026 йилги мавсуми старт олмоқда. Жамоалар майдонга тушишди. "Пахтакор" тўқ кўк, "Қизилқум" қизил либосларда ҳаракат қилади.

Rating: +9   

Comments

+11   
27 feb 21:12:56
Xojakbar Xaitov
Хардоимдек итлар акиллашни бошлабди Пахтакор халол уйнади Пахтакор чемпион
+10   
27 feb 21:02:59
Akbar Umarov
Paxtakor PFC baribir boshqa darajadada
+8   
27 feb 21:22:18
Тохир
Пахтакор галаба муборак.
Уйиндан уйинга кучвйиб боришига тилакдошман.
+7   
27 feb 20:42:42
BXZ BXZ
Reply to comment by Ўзбек футболининг муҳлиси
Баҳтиёр ака, Сергеев, Турғунбоев, Риаксосларнинг йўқлиги билинвотти, бу йил қийин бўладиёв
Ту́гри лекин Польшалик яхши хужумчига у́хшавотти Сергеевни йу́клигини билдирмаса керак бошидан тушириш керак эди . Зич химояни ёриб у́тишга Пахтакор анча икийналвотти лекин у́тган йилги Пахтакор кучлирокка у́хшавотти . Майли нима бу́лсахам омад жамоамизга лекин Пахтакор у́йинда ку́шмаса бу йил анча кийналади .
+7   
27 feb 20:05:49
BXZ BXZ
Пахтакор умуман кучаймаган кайтанга бу́шашиб кетибди бу у́йин билан чемпионлик бир четда турсин хатто кучли бешликка кириши кийин масала деб у́йладим биринчи таймдан кейин агар иккинчи таймда у́зига келмаса билмадим кайерга каравотти Комолиддин .
+6   
27 feb 19:46:21
Алибек
Пахтакор уйин 000.Эски Насафчилани умуман кераги йук эди.Ундан кура узимиззи академия боллари фидокор.Пахтакорри гени йук боллар хеч качон жон куйдирмийди.
+6   
27 feb 19:37:07
Ravshan Xomidov
Sharxlovchiga sharxlovchi kerakku. Bitta. Faqat tahminiy gapla. Paxtakor tomonda shekilli. Qizilqum zo'r oynavoti kontr atakadaa
+6   
27 feb 19:32:53
Адхамжон Низамов
Рамазон булса хам Андижонда тула,Бухорода хам 25 минг дейиляптику.Эсс,шундай Патакор стадионида мухлислар ташрифи ноль.
+6   
27 feb 18:34:56
Izzatillo89!
Reply to comment by насрилло
Насаф --Кизилкум деб ёзса хам булавераркан-а????
Булар пул учун насафдан кеткан. Унутилар энди. Энди насафга алоқаси йўқ. Мозговойни сотиб олди.
+5   
27 feb 21:23:55
BXZ BXZ
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Балки ҳақдирсиз. Лекин кўп ҳолларда мураббийлар. Янги футболчини биринчи тур стартидан майдонга тушурмайди. Устига устак полшалик кеч келгани учун. Назорат - синов ўйинларида ўйнамади!
Лекин харакатларини ку́рдизми Европалик эканлиги билиниб турибди манга ёкди бу Польшалик хужумчи . Галаба муборак .
+5   
27 feb 21:22:01
BXZ BXZ
Reply to comment by Xojakbar Xaitov
Ассалому алайкум ока хозир руза булса 90- фоиз боллар руза тутишган куриниб турибди кучни айаб уйнашвотти жа биринчи уйиндан бунака гапириб ташамен хаммаси яхши булади
Ваалейкум ассалом ту́гри хозир ру́за лекин бу бахона бу́лмайди Кизилкумдаги боллар хам ру́за тутган . Бу у́йин билан Пахтакор кучли бешликка кириши кийин шунинг учун ёзвотман Пахтакор у́йинда ку́шиши керак чемпион бу́лиш учун . Анча бу́ш бошлади бу эски касаллик Пахтакорда . Ёзганимга эътибор беринг ман шу у́йини бу́лса деганман демак бизга чемпионлик керакми у́йинда ку́шиш кучайиш керак . Хожиакбар Алла́х хохласа Пахтакор янада ку́шади хозир боллар 60-70% формада экан бу 100% га чикса анча кучайиб кетади . Ту́гри танкидни ту́гри тушиниб ту́гри кабул килиш керак ман комментимда айтмадим шундай колиб кетади деб агар ку́шмаса деган жойига каранг . Галаба муборак . Польшалик хужумчини харакатлари манга ёкди Аллах хохласа Сергеевни кетгани билдирмайди .
+5   
27 feb 21:09:56
Лацио Пахтакор
Бутун ўйин давомида, ўйинни томоша қилмай, судяани айибини излаш билан овора бўлган ака укларимизни умрлари узоқ бўлсин.
+5   
27 feb 21:03:13
Murod Karimberdiyev
Qiyin gʻalaba, muhimi uch ochko.Pahtakor muxlislariga gʻalaba muborak.
+5   
27 feb 21:00:03
Jonny
ПАХТАКОООООР МОЛОДЦЫ!
+5   
27 feb 20:12:28
Karaev Mansur
Reply to comment by Тохир Гайибов
11 бор эди,нега повтор курсатмади, гирромлик бошланди!
Саитовнинг шамолига йикилганини курдингми повторда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика