Latest news

10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  0 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  0 09:22Иззатилло Пўлатов: "Халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, барчасига бирга эришамиз"  1 08:46Одил Ҳамробеков "Трактор"да норасмий дебютини ўтказди  0 08:21"Манчестер Юнайтед" беш футболчига базага киришни тақиқлади — клуб улардан воз кечмоқчи  5 08:00"Финалиссима-2026": Испания ва Аргентина ўртасидаги супероқшом март ойида бўлиб ўтади  2 07:35Мутолаа учун. Раньери, Моуриньо, Карпин. Шомуродов энди туркиялик мураббий билан ишлайди. Аввалги мутахассислар билан қандай саргузаштлар бўлган?  1 01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  7 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  6 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  3 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  5 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  2

Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью News

Суперлига. ОКМК — "Бухоро". Превью

Бугун Ўзбекистон Суперлигасининг 2025 йилги мавсумига старт берилади.

2025 йилги Ўзбекистон Суперлигаси 7 март куни ОКМК ва "Бухоро" ўртасидаги учрашув билан старт олади. Олмалиқ шаҳрида бўлиб ўтадиган мазкур учрашув жамоалар учун мавсумдаги илк имтиҳон ҳисобланади. Қизиғи, икки жамоа ҳам ўтган мавсум иккинчи бўлишди. Фарқли жиҳати, ОКМК Суперлигада кумуш медаллар соҳибига айланган бўлса, "Бухоро" Про лигада пешқадамнинг энг яқин таъқибчисига айланди. Шу боис, ушбу ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим аҳамиятга касб этади.


Жамоаларнинг тайёргарлик ҳолати

Миржалол Қосимов шогирдлари янги мавсумга тайёргарликни дастлаб "Дўрмон" қароргоҳида бошлади ва "Қўқон-1912"га қарши назорат ўйинида майдонга тушди ҳамда йирик — 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Сўнгра 17 январдан 1 февралга қадар Бирлашган Араб Амирликларида йиғинни давом эттирган "кончилар" Россиянинг ЦСКА (1:4) ва "Урал" (1:1) ҳамда Қозоғистоннинг "Ордабаси" жамоалари билан беллашди.

5 февраль куни эса жамоа Туркиянинг Анталья шаҳрига йўл олди ва янги мавсумга ҳозирлик кўриш давом эттирилди. Ушбу мамлакатда Корея Халқ Демократик Республикаси терма жамоаси (0:1), Чехиянинг "Баник Острава" (1:1), Грузиянинг "Самгурали" (2:2), Мольдованинг "Милсами" (1:0), Қирғиз Республикасининг "Озгон" (4:1), Украинанинг "Колос-2" (1:0) ҳамда Қозоғистоннинг "Турон" (0:0) жамоалари қарши назорат ўйинлари ташкил этилди.

Янги мавсум олдидан жамоани Валижон Раҳимов, Шохруҳ Гадоев, Михаил Клепач, Иракли Руҳадзе каби футболчилар тарк этди. Улар ўрнига Ҳумоюншоҳ Сайётов, Аҳмадулло Муқимжонов сингари ёшлар ҳамда Наоаки Сенага, Ажак Риак каби легионерлар тўлдиради.

Улуғбек Бакаев қўл остидаги "Бухоро" янги мавсумга тайёргарликнинг илк қисмини 10–23 январь кунлари Тожикистоннинг Хўжанд шаҳрида ўтказди. Ўқув-машғулотларининг иккинчи қисми эса Туркияда ташкил этилди.

Йиғин давомида Қозоғистоннинг "Турон" (0:1), "Элимай" (2:0), "Актобе" (2:2), Россиянинг "Волгарь" (1:1), Грузиянинг "Самгурали" (1:1), Туркиянинг "Варсакспорт" (6:0), Қирғиз Республикасининг "Барс" (4:1) жамоаларига қарши назорат ўйинлари ўтказди.

Гарчи "Бухоро"ни Ўзбекистон терма жамоа жамоаси собиқ футболчилари Виталий Денисов, Артём Филипосян, Жасур Ҳасанов тарк этган бўлса-да, улар ўрнига жисмоний имкониятлари юқорироқ бўлган Шаҳбоз Жўрабеков, Шоҳруз Норхонов каби тажрибали ўйинчилар жалб этилди. Шунингдек, Фране Чиряк, Иосип Томашевич каби легионерлар билан шартнома имзоланди.

 

Ўзаро ўйинлар тарихи

ОКМК ва "Бухоро" Ўзбекистон чемпионати доирасида 26 ўйинда майдонга тушган. Беллашувларнинг 12 тасида олмалиқликлар, 9 тасида эса кўҳна диёр футболчилари зафар қучган. Яна 5 учрашувда кучлар тенг келган. Тўплар нисбати — 44:29, ОКМК фойдасига.

 

Имкониятлар

Мазкур баҳсда ОКМК фаворит сифатида кўрсатиш мумкин. Сабаби, Тошкент вилояти жамоаси амалдаги вице-чемпион саналади. Шунингдек, таркиб жиҳатдан аввалдан шаклланган ёш ва шижоатли ўйинчиларга эга. Қолаверса, клубда ўз мухлислари қаршисида мавсумни ғалаба билан бошлашни истаги юқори бўлиши табиий ҳол. Бироқ ҳимояда интизомли ўйин намойиш эта оладиган "Бухоро" жиддий қаршилик кўрсатишига шубҳа йўқ.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика