Latest news

16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  1 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  7 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  1 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  5 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14 09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  12 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  30 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  3

Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади News

Суперлига-2025. Жасур Ҳасанов, Суҳроб Султонов, Артём Филипосян, Александр Лобанов ҳеч қайси клуб қайдномасига кирмади

ЎзПФЛ Суперлига жамоаларининг янги мавсум учун қайдномасини навбати билан эълон қилиб бормоқда.

Жамоалар таркибига назар ташлар эканмиз, бир қатор тажрибали номдор футболчилар йўқлигига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Хусусан, ўтган мавсумда "Бухоро" билан Суперлигага йўлланма олган Жасур Ҳасанов бу йил Суперлиганинг ҳеч бир жамоасининг қайдномасидан ўрин олгани йўқ. Маълумот учун, бу йио 42 ёшга тўладиган Ҳасанов фаолияти давомида "Сўғдиёна", "Навбаҳор", "Машъал", "Бунёдкор", "Локомотив", "Қизилқум", "Насаф", ОКМК, "Бухоро" жамоаларида тўп тепган. 

2024 йилда "темирйўлчилар" дарвозасини қўриқлаган Суҳроб Султонов ҳам бу мавсумда Суперлига жамоалари йиғинларида кўриниш бермади. Суҳроб Султонов Суперлигада "Металлург", ОКМК, "Бунёдкор" жамоалари шарафини ҳимоя қилган.

"Қизилқум"нинг содиқ футболчилари Файзулла Қамбаров ва Азизбек Усмонов ҳам мавсумни элитада бошламайдиган бўлди. Ушбу икки футболчи 2013 йилдан буён навоийликлар либосида ҳаракат қилиб келаётган эди. Усмонов 2018 йил маълум вақт "Сурхон"да тўп тепган ва яна "Қизилқум"га қайтган. 

Тажрибали марказий ҳимоячи Артём Филипосян ўтган мавсумни Ҳасанов каби Бухорода ўтказди ва жамоа билан Суперлига чиптасини қўлга киритди. Аммо футболчи бирон жамоа билан шартнома имзоламади. 

Сўнгги икки мавсумда катта футболдан узоқда юрган Шерзод Аъзамов катта эҳтимол билан бутсаларини михга илган бўлиши мумкин. Футболчи Суперлигада охирги маротаба 2022 йил октябрь ойида "Пахтакор" таркибида "Насаф"га қарши майдонга тушган эди. Шундан буён уни яшил майдонда кўрганимиз йўқ.

Дарвозабон Александр Лобанов 2024 йилнинг ёзги трансферлар ойнасида "Навбаҳор" сафини тарк этган эди. Киперни эса 2025 йил Суперлиганинг дастлабки даврасида кўрмаймиз. У ҳеч бир жамоа сафига қўшилгани йўқ. 

"Металлург", "Бунёдкор", ОКМК жамоаларидаги фаолияти билан танилган Муроджон Тошматов ва Мирғиёс Сулаймонов Суперлига жамоалари билан шартнома имзоламади. Сулаймонов 2024 йилнинг биринчи даврасини Бекободда, Тошматов эса Олмалиқда ўтказганди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика