Latest news

17:46Суперлига. "Бунёдкор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  0 17:22"Бёрнли" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  4 17:19"Манчестер Сити" сардори билан шартномани узайтиришни режалаштирмаяпти  0 16:23"Арал" — "Олимпик". Таркиблар маълум  0 15:46"Антверпен" — "Гент". Таркиблар маълум  2 15:08"Эшитдик-да!" Алексей Ларин "Андижон"га ўтишга яқин  9 14:43"Рома" — "Торино". Таркиблар маълум  6 14:03Канселу: "Барселона"ни яхши кўраман"  6 13:24Алонсо Пеллегрини давридан бери Ла Лигадаги дастлабки 4 ўйинда ғалаба қозонган биринчи "Реал" мураббийи  1 12:39"Ньюкасл" 60 млн еврога харид қилинган ҳужумчисини йўқотди  2 11:58"Манчестер Юнайтед" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  8 11:30"Манчестер Сити" форварди Холанд: "Жамоани ўз ортимдан эргаштиришим керак"  1 10:39Пролига. Бугун 14-турга старт берилади  0 10:05Артета Эдегорнинг жароҳати ҳақида гапирди  3 09:32Гвардиола: "Манчестер Сити" мен келганимдан бери ҳар доим "Манчестер Юнайтед"дан кучлироқ бўлган  14

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур лауреатлари News

Coca Cola Суперлигаси. 14-тур лауреатлари

Coca Cola Суперлигада 14-тур беллашувлари ўз ниҳоясига етди.

Сайтимиз ўз анънасига содиқ қолган ҳолда тур лауреатларини аниқлади. 


"Сўғдиёна" билан ўтган ўйинда "Машъал" посбони Раҳимжон Давронов муносиб ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Давронов рақибнинг бир нечта зарбаларидан кейин ўзини кўрстди ва championat.asia талқинига кўра 14-турнинг энг яхши дарвозабони деб топилди.




"Машъал"нинг "Сўғдиёна"га қарши кечган ўйинида ягона голни муборакликлар ярим ҳимоячиси Сирожиддин Қўзиев урди. Футболчи жарима майдони ташқарисидан ажойиб зарба билан Митровични ожиз қолдирди. Таъкидлаш лозимки 2016 йилдан буён Ўзбекистон чемпионатида ўйнаб келаётган бу Қўзиев учун Суперлигадаги дастлабки гол бўлди. Championat.asia талқинига кўра турнинг энг чиройли голи муаллифи - Сирожиддин Қўзиев.






"Металлург" устози Андрей Шипилов Тошкент вилояти дербисида принципиал рақибга қарши баҳсда ғалабага эриша олди. Бундан ташқари "Металлург АГМКнинг 13 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди. Шу боис Championat.asia талқинига кўра Андрей Шипилов 14-турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.



"Бухоро" бу турда Муборакда "Қўқон-1912"га қарши майдонга тушди ва мародонавор дуранг қайд эта олди - 2:2. Қўқонликлар айни пайтда мусобақа жадвалининг 3-поғонасида, "Бухоро" эса 13-ўринда эди. Бу баҳсда бухороликлар ҳужумчиси Жасурбек Ҳакимов ҳам фаол бўлди ва иккита гол уришга эришди. Championat.asia талқинига кўра Жасурбек Ҳакимов 14-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика