Latest news

13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  0 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  0 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  0 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  2 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  3 11:32Авазбек Ўлмасалиев: "Миллий терма жамоага илк маротаба чақирилганимдан хурсандман"  1 11:16"Тоттенхэм" Мэддисон ўрнига бошқа футболчи топди  1 10:51Бруно Фернандеш "Ал-Иттиҳод" билан яширин учрашув ўтказди. Футболчи йиллик истагини маълум қилган  8 10:20"Барселона" ёзда сотиб олган футболчини Туркия клубига ижарага бермоқчи  1 09:48Флик "Барселона"нинг "Леванте"га қарши ўйинига муносабат билдирди  10 09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  2 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  1 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  20

“Спартак” - очиқ биринчилик ғолиби News

“Спартак” - очиқ биринчилик ғолиби

Мамлакатимизда аҳолининг турли қатлами, хусусан, ёшларни оммавий спорт турларига кенг жалб қилиш, уларни жисмонан ва маънан баркамол руҳда вояга етишини таъминлаш мақсадида изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бу борада дастуриламал вазифасини ўтаётир.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Хоразм вилоят бўлими бошқаруви ҳамда Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби ҳамкорлигида футбол бўйича ўтказилган очиқ биринчилик ҳам ана шу эзгу ишлар самарасидир.

Бинобарин, 2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”га бағишлаб Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуаси ва 1-сон футбол маҳорати мактаби стадионида уюштирилган мазкур мусобақада Хоразм ва Бухоро вилоятларининг 2007 - 2008 йилларда туғилган ёш “чарм тўп” ўйини усталаридан ташкил топган 14 та жамоа баҳс юритди.

Учинчи ўрин учун бўлиб ўтган ўйинда Урганч шаҳрининг “Динамо” ва Гурлан туманининг “Гурлан-24” жамоалари ўзаро куч синашди. Бу учрашувда вилоят марказининг ёш футболчилари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Финал беллашувида “Гурлан” (Гурлан тумани) ва Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабининг “Спартак” жамоалари майдонга тушишди. Қизиқарли лаҳзаларга бой кечган ушбу ўйинда спорт мактаби тарбияланувчилари 4:2 ҳисобида зафар қучиб, очиқ биринчилик ғолибига айланишди.

Мусобақанинг ёпилиш маросимида ғолиб ва совриндор жамоаларнинг футболчилари, шунингдек, энг яхши ўйинчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар. 




Икром ХУДОЙБЕРГАНОВ, Урганч шаҳридан.



Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика