Latest news

16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  0 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  1 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим.  0 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  4 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13 12:30"Ютқазиш ва хато қилишдан қўрқиб, мухлисларни зериктириб қўйишмаса бўлгани" — Суперкубок олдидан сўз Суперлига матбуот котибларига  9 12:01"Ливерпуль” Алиссон билан шартномани узайтирди  1 11:33"Манчестер Юнайтед" Давид Раумни нишонга олди  1 11:05Ўзбекистон Суперкубоги: “Насаф” энг кўп соврин ютган, “Пахтакор” энг кўп мағлубиятга учраган  8 10:45Макс Доуман кечаги голидан сўнг АПЛ тарихига кирди  0 10:16Финалиссима бўлиши учун Аргентина ўз талабларини қўйди, акс ҳолда...  6 09:41"Машъал" жамоа бош мураббийининг соғлиғи ҳақида маълумот берди  0 09:14Кечаги йирик мағлубиятдан сўнг "Истанбул Башакшехир" устози нималар деди?  1

Шукурали Пўлатов: Ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубда ўйнашни хоҳладим News

Шукурали Пўлатов: Ўз олдига аниқ мақсад қўйган клубда ўйнашни хоҳладим

Сўнгги йилларда “Нефтчи” жамоаси ҳимоя чизиғида муносиб ўйин кўрсатиб келган Шукурали Пўлатов кейинги фаолиятини “Бунёдкор” билан боғлади.
 Ҳимоячи “қалдирғочлар” билан икки йиллик шартномага имзо чекди.

“Бунёдкор”нинг янги аъзосига айланган Пўлатов билан қисқача суҳбатлашдик.

- Шукурали, “Бунёдкор” жамоасини танлашда нималарни инобатга олдингиз?
- “Нефтчи”дан “Бунёдкор”га ўтишни албатта олдинга ташланган қадам сифатида айтган бўлардим. Ҳар бир футболчи кучли жамоада ўзини синаб кўришни истайди. Шахсан мен ўз олдига юксак мақсадларни қўядиган, доимо чемпионликка интиладиган клубда тўп тепишни хоҳладим. Шунингдек, “Бунёдкор” билан Осиё Чемпионлар лигасида ҳам муваффақиятли иштирок этмоқчиман.Ўйлайманки, бу борада “Бунёдкор” таклифини қабул қилиб тўғри қарорга келдим.

- “Бунёдкор”га ўтишдан аввал кимлар билан маслаҳатлашдингиз?
- Ўз яқинларим – оилам ва дўстларимдан маслаҳат сўрадим.

- Энди Сиз янги муҳит ва янги жамоа билан фаолият олиб борасиз. “Бунёдкор”даги илк таассуротларингиз қандай?
- Очиғини айтсам, ўзим ўйлаганимдан ҳам аҳил коллектив билан бирга машғулот ўтказаётганимдан хурсандман. Жамоадагилар мени илиқ қарши олишди. Бу эса “Бунёдкор”га тез мослашиб кетишим учун жуда муҳим.

- “Нефтчи”ни тарк этишингизга фарғоналиклар қандай қарашди?
- 10 декабрь куни “Нефтчи” билан тузган шартномам муддати якунига етган эди. Шундай бўлса-да, клуб қароргоҳига бориб, рахбариятга ва мураббийлар штабига миннатдорчилик билдирдим. Ўзимни кучлироқ жамоада синаб кўрмоқчи эканлигимни тушинтириб, дўстона хайёрлашдим. Мухлислар ҳам бу қароримни қўллаб-қувватлашади, деб ўйлайман. Ўзи ҳаёт шунақа – бир нарсага эриши учун бошқасидан воз кечиш керак!

- “Бунёдкор”га қандай мақсадлар учун келдингиз?
- Мавсумолди тайёргарликлар пайтида ўзимни кўрсатишим ва асосий таркибга киришим керак. Мақсадларга келсак, агар асосий таркибда ўйнаб турсам, ўйлайманки мақсадларим рўёбга чиқади. Чунки “Бунёдкор” ўз олдига энг юқори мақсадларни қўйган.

Баҳодир МИРЗАЕВ суҳбатлашди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика