Latest news

19:42Ямал бепул дастхатлар беришни тўхтатади  4 19:30Суперлига. "Андижон" – "Шўртан" (матнли трансляция)  11 19:15Суперлига. "Сўғдиёна" – "Сурхон" 2:0 (матнли трансляция)  2 18:55"Хоразм" сафарда "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  7 18:48Кипрда "Кармиотисса" президенти отиб кетилди  0 18:25"Вазиятга реал қараш керак, ҳар бир рақибга қарши ўйлаб қўйган режаларимиз бор" — Ислом Исмоилов иштирокидаги матбуот анжумани   7 18:03Нодир Элибоев: "Олдингидек, 1 ёки 2 та ўйинни кутиб яшаётганимиз йўқ. Ҳар бир турда яхши рақобат бор"  0 17:27Манба: Катанец ёрдамчилари ЎФАни судга бермоқчи  31 17:02ФИФА рейтинги янгиланди: Ўзбекистон бир поғона пастлади  12 16:05Ўзбекистон терма жамоаси афсонаси Қозоғистон жамоасини бошқарадими?  11 15:37"Аҳал" ОЧЛ-2'даги уй учрашувини Эронда ўтказади  5 15:16Қозоғистон футзал термаси устози Кака: "Бизда легионерлардан Игита билан Эдсон қолди"  0 14:54Фабио Каннаваро Қаршидаги футбол академияси билан танишди  16 14:32Ўзбекистон Кубоги финалида жамоалар қандай рангдаги либосларда ўйнашига аниқлик киритилди  2 14:14Футзал бўйича Олий лига 4-тур учрашувларига қайси шаҳар мезбонлик қилиши маълум  0

Шукурали Пўлатов: "Нефтчи"да қолишим борасида ҳеч нарса дея олмайман News

Шукурали Пўлатов: "Нефтчи"да қолишим борасида ҳеч нарса дея олмайман

Олий лига жамоаларидан биринчи бўлиб, йиғинни бошлаган "Нефтчи"ни охирги пайтларда кўплаб футболчилари тарк этиши ҳақида гапирилмоқда.
Шартномаси тугаган футболчилардан бири Шукурали Пўлатовга сим қоқиб, янгиликларни билишга қизиқдик.

- Шукурали, "Нефтчи" ҳаммадан биринчи мавсум тараддудини бошлади. Таътил давомида чарчоқлар чиқарилгандир?
- Ҳа, кечадан машғулотларга киришилди. Бугундан бошлаб кунига икки маҳалдан шуғулланмоқдамиз. Ҳозирча ҳаммаси яхши.

- Охирги пайтларда жамоангиз ҳақида кўп гапирилмоқда. Эмишки "Нефтчи"нинг кўплаб етакчилари келгуси тақдирини бошқа клублар билан боғламоқчи?
- Ҳа, биз ҳам бу ҳақда интернет сайтларида ўқиб турибмиз. Биласизми, "Нефтчи" билан амалдаги шартномаси поёнига етган футболчилар сони кўпчиликни ташкил этади. Ҳар бир инсон ўсишга эришишни истаганидек, етакчи ўйинчилар гранд клублардан келиб тушаётган таклифларни кўриб чиқишмоқда. Ким қолади, ким кетади? Бу ҳақда ҳозир сизга тайинли бир гап айтишим қийин.

- Шахсан сизнинг ҳам пойтахт клубларидан бирига ўтишингиз хусусида гап сўзлар урчий бошлади. Сизнинг ҳам клуб билан келишувингиз якунландими?
- Ҳа, ҳозирда эркин агентман. Таклифлар ҳам йўқ эмас.

-  У холда айтингчи, келгуси тақдирингизни қайси жамоа билан боғламоқчисиз?
- "Нефтчи"да қоламанми, ёки йўқми бу яқин кунларда аниқ бўлади. Ҳозирча ҳеч нима дея олмайман. Чунки ҳозирги жамоам ҳам шартномани узайтириш таклифи билан чиққан.

- Тажрибали Мансур Саидовнинг клубдан кетаётганини эишитдик. Бу ҳақда қандай фикрдасиз?
- Саидов сўзсиз жамоамиз етакчиси эди. Футболчиларни ўз ортидан эргаштира оларди. Қисқа қилиб айтганда, ҳақиқий сардор эди! Нима ҳам дердик, Мансур ака кейинги мавсумни ОЧЛда иштирок этадиган клубларимизнинг бирида ўйнашга яқин турибди. Юқорида айтганимдек, ҳар бир футболчи гранд клублар сафида ўйнашни истайди ва шу орқали терма жамоа шарафини ҳимоя қилишни хоҳлайди.

- Айтишларича, Ғулом Ўрунов, Мирзакамол Камолов, Зайниддин Тожиев каби ўйинчилар дастлабки йиғинга келишмаган?
- Тўғри, иккинчи даврада янги келиб қўшилган футболчиларнинг деярли барчаси негадир йиғинга келишмади. Асосан олдинги ўйинчилар бор холос. Шунингдек "Сўғдиёна"дан (Маъруф Муродов) ва "Истиқлол"дан (Ғуломҳайдар Ғуломов) келган янгилар бор.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика