Latest news

02:42Ҳусайн Норчаев: "Вазият қизил карточкага тортмас эди"  11 02:16Рўзиқул Бердиев: "Дарвозабонимиз олдинга чиқиши хато бўлди, лекин чиққанга яраша тўғри ўйнаши керак эди"  24 01:52Туркия. Алиқулов 90+2 дақиқада жароҳат туфайли алмаштирилди, унинг жамоаси ғалабага эришди  1 01:40Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  411 00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  2 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  8 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20

Шохжаҳон Аббосов: "Жорий мавсумда ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган, рақобат жуда қизғин бўлмоқда" News

Шохжаҳон Аббосов: "Жорий мавсумда ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган, рақобат жуда қизғин бўлмоқда"

Коронавирус пандемияси туфайли айни дамда ПРО-Лига ўйинлари вақтинча тўхтатилган.

Юзага келган танаффусдан фойдаланиб сайтимиз мухбирлари ПРО-Лига клублари футболчилари билан боғланиб, уларнинг фикрларини мухлисларга тақдим этмоқдалар. Қуйида "Зомин" клуби етакчи футболчиларидан бири Шохжаҳон Аббосовнинг фикрлари билан танишишингиз мумкин.

"Жорий мавсумда ПРО-Лигада кучли жамоалар жам бўлган, рақобат жуда қизғин бўлмоқда. "Зомин" таркибида кучли футболчилар жам бўлган. Жамоамиз бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов ва мураббийлар штаби бизни ҳар бир ўйинга жиддий ҳозирламоқдалар.

ПРО-Лига ўйинларини марказлаштирилган холда ташкил этилиши бу футболчилар орасида вирус юқиш хавфини камайтиради. Ўйинлар орасидаги танаффус кўп бўлмайди, чемпионатнинг қолган қисмини ўтказиб олишга имкон яратилади.

Ўтган мавсумда В ПРО-Лигада ўйнагандик, бу йилдан ПРО-Лигада иштирок этаяпмиз. Биласизми, ПРО-Лигада 3 та тур ўтказдик ва ўйинларнинг ўтган йилгидан фарқи катта эканлигини кўрмоқдамиз. Ҳар бир ўйинга астойдил тайёргарлик кўриб, мавсум якунида ўз олдимиздаги вазифаларни уддалаймиз деган умиддаман" - дейди Аббосов.

Бекзод Толибов ёзиб олди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика