Latest news

13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  1 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  1 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  5 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  3 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  1 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  21 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0 09:54"Манчестер Юнайтед" туркиялик футболчига 90 миллион евро таклиф қилади  2 09:26Гехи учун Италия гранди ҳам курашга қўшилди  1 08:53Суперлига. Бугун 25-тур старт олади  4 08:28ЖЧ-2026 финалидаги чипталар сўнгги жаҳон чемпионатига нисбатан ўн баробар қимматроқ  3 08:01Бугун футзал терма жамоамиз дунёнинг энг зўр жамоаларидан бирига қарши майдонга тушади  4 07:35ЖЧ U-20. Финалчилар маълум  4

Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади" News

Сервер Жепаров: "Нефтчи" каби рақибларга қарши камчиликлар яққол кўринади"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Нефтчи" ва "Оқтепа" жамоалари ўртасидаги ўйиндан кейин Сервер Жепаров матбуот анжуманида қатнашди.

"Рақибни табриклайман. Учрашув ташкилотчиларига миннатдорчилик билдираман. Майдон идеал ҳолатда эди. Бизнинг ўйин услубимизга тўлиқ мос келадиган майдон. Йигитларимиз учинчи ўйинни ўтказишди, ўзларини яхши кўрсата олишди. Жисмоний томондан ишлашимиз керак. Ёш футболчиларимиз катта акаларига қарши ўйнашди. Техник томондан ютқазмадик дея оламан. Бир неча вазиятлар ҳам яратдик. Йигитларга ҳаракат қилганлари учун раҳмат айтаман. Хатоларни келгусида тузатишга ҳаракат қиламиз", -дейди Сервер Жепаров.

– Жамоангиз икки Суперлига ва битта Про лига клуби билан ўйнади. Бу қанчалик тажриба бўлди?

– Катта тажриба олдик. Мураббий сифатида ҳам. Бу каби рақибларга қарши камчилигингиз яққол кўринади. 

– Жамоамиз ёш футболчилардан тузилган дедингиз. Улар орасида турли ёш тоифасидаги терма жамоаларимизда ўйнайдиганлари ҳам борми?

– Албатта, 2006, 2007 ва 2008 йилларда туғилган футболчиларимиз терма жамоаларда ўйнашади. Биз ўз академиямиздан футболчи олишни мақул кўрамиз. 

– Жамоа олдига Про лига йўлланмаси қўйилганми?

– Баланд мақсадлар қўямиз. Ҳозирда биз биринчи лигада ўйнаяпмиз. Кўрамиз. Иштаха таом пайтида келади. Молиявий томон жуда муҳим. Яхши жамоа учун молиявий тарафлама яхши қўллов бўлиши лозим. 

– Клуб ким томонидан молиялаштирилади?

– Шахсий маблағ эвазига молиялаштирилади. Баъзи жойда мен, баъзи жойда Сергей Султанович томонидан пул сарфланади.


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика