Latest news

22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 21:35"Манчестер Сити" — "Тоттенхэм". Холанд ва Сон Хён Мин асосий таркибда  0 21:10"Милан" — "Ювентус". Таркиблар маълум  5 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0 20:40Вадим Абрамов: "Барча голларни қарши ҳужумлар туфайли ўтказиб юбордик, ўйин учун режамиз умуман бошқача эди"  2 20:27Александр Хомяков: "Раҳбарият янги мутахассис излаётган экан, демак улар мендан мамнун эмас"  3 20:13"Ланс" — "Марсель". Ҳусанов дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборади  2 19:44"Арсенал" - "Ноттингем Форест". Таркиблар билан танишинг  0 19:35"Челси" ғалаба қозонди ва жадвалда 3-ўринга чиқиб олди  1 19:27Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар сўнгги учрашувларда асосий ва захира деган тушунчалар йўқлигини тушунишди"  2 19:21Суперлига. "Андижон" "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва Суперлигада ўрнини сақлаб қолди  13 19:09Денис Коростиченко: "Бунёдкор" захираси бизникидан кучлироқ экан"  0 18:47Туркия. Алиқулов жамоаси иродали ғалабага эришди  0 18:20"Ростов" сўнгги 15 дақиқаликдаги 2та гол туфайли ЦСКАдан ғалабани юлиб олди  7 18:00"Севинч" - 14 карра Ўзбекистон Кубоги соҳиби!  3

Сергей Лушан 800 миллиондан ортиқ пулини олиш учун "Бунёдкор" билан судлашаётганини маълум қилди (интервью) News

Сергей Лушан 800 миллиондан ортиқ пулини олиш учун "Бунёдкор" билан судлашаётганини маълум қилди (интервью)

Яқиндагина "Сўғдиёна" клуби жамоа бош мураббийи Сергей Лушан билан шартномани яна бир йилга узайтирилгани ҳақида расман эълон қилганди.

Шундан сўнг ПФЛ сайтида "Сўғдиёна" клуби огоҳлантирилгани ҳақида хабар чоп этилди.

Хабарда жиззахликлар бош мураббийи Сергей Лушан ва "Бунёдкор" клуби ўзаро судлашиб юргани маълум қилиниб, ташкилот томонидан огоҳлантирилганди. Мазкур ҳавола орқали бу борада батафсил танишиб чиқишингиз мумкин.

Орадан кўп ўтмай "Сўғдиёна" бош мураббийи Сергей Лушан бизнинг нашримиз, яъни "Championat.asia" орқали мазкур ҳолатга тушунтириш бериш истаги билан чиқди. Бугун офисга ўз ташаббуси билан келган Сергей Лушан ходимларимиз Шаҳбоз Беғамов ва Толибжон Қосимов билан суҳбатлашди.



Суҳбат жараёнида Сергей Лушан аввалига мазкур ҳолатга ўзининг изоҳини қуйидагича билдирди.

Сергей Лушан: - "Бунёдкор" клуби мендан 2015, 2016 ва 2017 йиллардаги қарздорлигини узгани йўқ. Улар шартномам бўйича умумий ҳисобда менга 800 миллиондан ортиқ пул тўлаб беришлари лозим. Клуб ҳозирга қадар менга шартнома шартлари, яъни маош ва кўтарма пулларимни тўлиқ бермаган. Мен бугунгача мазкур ҳолат бўйича "Бунёдкор" клуби бош директори Мурод Алиевга бир неча маротаба оғзаки равишда ва расман ҳам мурожаат қилдим. "Бунёдкор" клуби менга йил охирига қадар барча қарздорликларни ёпишини билдириб ёзган хатлари бор. Олдимда буни тасдиқлайдиган ҳужжатларим турибди. Шу кунга қадар улар менга 20-30 миллион пулимни ўтказиб беришди. Қолган қарздорликлар ҳалигача ёпилгани йўқ. "Бунёдкор" менга кўтарма пулларимни тўламаслигини ва фақат маош ҳамда таътил пулларимни беришини маълум қилди.

Кейин эса ПФЛга ариза ёзишга қарор қилдим. Шундан сўнг 16 июнь куни мажлис ўтказилди ва "Бунёдкор" клубига мен билан шартнома шартларини бажаришлари кераклиги ҳақида огоҳлантирилди. Кейинчалик ҳеч қандай тўловлар амалга ошмади ва мавзу ҳам кўтарилмади.



Сергей Лушан: - "Сўнгра адвокатларим "Бунёдкор" менга 3 йилдан буён қарзларини тўламаётганини ҳақида порталга ёзишди. Иш эса кейин прокуратурага оширилди. Ҳозир суд жараёни давом этмоқда. 12 декабрь куни мазкур иш бўйича учинчи суд мажлиси бўлиши режалаштирилган. Иккинчи суд мажлисида "Бунёдкор"га тегишли бўлган автобус ва автомобилларга тақиқ (арест) қўйилди. Чунки "Бунёдкор"нинг нафақат мендан, балки яна бошқалардан ҳам қарздорлиги бор экан. Мени билишимча, яна 3 киши клубни судга берган.

Ҳозир улар баъзи бир қоидалар ҳақида айтишяпти, қоида - қонунлар барча учун бир. ПФЛ қарор қабул қилганидан сўнг, клуб бунга ҳеч қандай эътибор бермаса, кейинги йўл, ҳар ҳолда мен учун бу юридик органга мурожаат қилиш эди. У ерда эса ЎФА ёки ПФЛ қоидалари эмас, қонунлар бўйича иш кўришади.

Бор гап шу. Улар шов-шув қилаётган ишлар, менга қўйилаётган айбловлар шунчаки ёлғон. Менга туҳмат қилишаётгани учун яна бир бор ариза бераман. Менга нисбатан манъавий зарар етказишга уринишмоқда.
Ҳеч қайси клубда ҳеч ким билан шартнома имзоламаганман. Мен ишлаган клубларимнинг молиявий ишларига аралашмаганман. Доим ўз шартларимни қўйганман ва ишлаганман. Мени ишим майдон ичи билан боғлиқ. Қолган масалаларга аралашмайман.

Судга мен эмас, менинг адвокатларим мурожаат қилишган. Шартномам бўйича маошларимни, пулларимни ололмаганимдан сўнг нима қилишим керак? Қаерга мурожаат қилиш лозим?

Регламентда кўрсатилганидек, биз фуқаролик судига мурожаат қилганимиздан сўнг, ПФЛ ёки ЎФА бу ишга умуман аралашмайди.

Мен "Сўғдиёна" билан шартномани яна бир йилга узайтирдим. Бу шартнома мен ва клуб раҳбари ўртасидаги битим. Бу ҳали ПФЛда рўйхатдан ўтгани йўқ. Бу шартнома исталган пайт ўзаро келишувга кўра бекор қилиниши ҳам мумкин. Бу шунчаки қоғоздаги шартнома. Тўғри, "Сўғдиёна" клубининг баъзи қарздорликлари мавжуд ва биз ҳали шартномани ПФЛдан расман рўйхатдан ўтказа олмаймиз. Адашмасам, клубнинг ПФЛ олдида бадал пулларидан қарздорлиги бор. Кимда қарздорлик йўқ дейсиз, деярли ҳаммада бор. Лекин бу муаммо тезда бартараф этилади. Пул тушиши билан қарздорликлар узилади.

"Сўғдиёна"да катта пуллар йўқ, лекин клуб президенти жуда яхши ишламоқда ва муаммоларни бирин-кетин ҳал этмоқда. Клуб томонидан эътибор кучайган. Раҳбарият пул топмоқда ва футболчиларнинг маошларини ҳам барқарор равишда тўлаб келмоқда.


ЎФА мени фаолиятимни Ўзбекистонда чеклаш бўйича иш очиши мумкин?
Биринчидан, мен тўғридан-тўғри ПФЛга мурожаат қилдим. Йиғилиш бўлди, қарор қабул қилинди. Лекин бундан наф чиқмаса нима қилиш керак? Шундан кейин порталга ёздим, иш кейин судга оширилди. Мен ПФЛга мурожаат қилганимдан кейин 6 ой ўтиб ҳам натижа бўлмаганидан кейингина адвокатларим порталга ёзди. Нима қилишим керак эди? "Бунёдкор" деярли 90% касодга учраб турган клуб. Бутунлай касодга учраса кейин мен нима қиламан? Шунча кутдим ва натижа бўлмагач ишни юридик органлари орқали ҳал этишни лозим топдим. Яқиндагина Симоненко иши учун "Бунёдкор"дан ФИФА 6 очкони олиб ташлади. Орадан 4 йил ўтиб 6 очко олинди. Мен ҳам шунча кутишим керакми? Мени ҳам оилам, болаларим бор, уларни боқишим керак. Мен бегонани пулини сўраётганим йўқку. Менга компенсация ёки бошқа нарсалар керак эмас. Ўзимни пулимни беришсин, шу етарли. Энг қизиғи, мени ўша олишим керак бўлган пулларнинг солиғи тўлаб бўлинган, лекин пулнинг ўзи йўқ. Қани ўша пуллар? Бу энди жиноий иш, тушуняпсизми?

Илтимос, масалани ечинглар. Менга ўша пайти қайси раҳбарият бўлгани, ким ишлагани ва ҳозир ким бошқараётгани қизиқ эмас. Мен Бобоев, Давлатов ёки Алиев билан эмас, "Бунёдкор" билан шартнома имзолаганман.  Раҳбарият ўзгараверади, лекин шартномага клуб жавобгар. Бундан нега мен зиён кўришим керак?

Мен нотўғри мурожаат қилганимни айтиб "форточка" қидиришмоқда. Мен исталган судга тўғридан-тўғри мурожаат қилишим мумкин. Чунки бу менинг пулларим.

Мен қулманми? Йўқ! ЎФАда қуллар ишлайдими? Йўқ! Мен шартномага қўл қўйганман, келишув бўйича иш ҳақимни тўлаб беринг. Шунда адолатли бўлади.

Ҳозир улар менинг номимни оёқости қилишмоқчи. Мен ҳеч нимани ялинмайман, барибир пулларимни беришади! Мен охиригача судлашавераман. Керак бўлса ФИФАга ҳам ёзаман ва пулимни оламан. Ўз пулларимни талаб қилаётганим хатоимми?

Мени истагим, бу масалани тинч йўл билан ҳал этиш. Пулимни беришсин, бўлди. Аризамни шу заҳотиёқ қайтариб оламан. Агарда вазият шу йўсиндан давом этса, кўпчилик жабр кўриши мумкин, балки мен ҳам. Лицензиямни опқўйишлари мумкиндир, лекин буни менга улар эмас, балки ОФК берган. Мен эса бу лицензияни ўз пулларимга сотиб олганман.

"Бунёдкор"да молиявий қийинчиликлар бўлганини биламан ва буни тўғри тушуниб келганман. Бир неча бор Мурод Алиев билан кўришиб, унинг гапларига ишонганман. Мурод Боқиевич менга йил якунига қадар босқичма-босқич пулларимни тўлаб беришларини ваъда қилган. Шунда ўзаро қўл ташлаганмиз. Лекин якунда мен билан ҳисоб-китоб қилинмаслигини маълум қилишди. Нима қилишим керак эди?

Мен ҳар қандай ҳолатда ҳам ўз ҳақ-ҳуқуқим учун охиригача курашаман. Тўғри, бу ҳозирги иш жараёнимга халақит беради. Аммо айтишадику, "ит ҳурар, карвон ўтар".


Шундан кейин "Сўғдиёна" бош мураббийи билан ўтган чемпионат, келаси мавсум режалари, жамоанинг селекия ишлари, МТЖ ҳақида суҳбатлашдик. Суҳбатнинг футбол ҳақидаги қисмини кейинроқ батафсил эътиборингизга ҳавола этамиз.

P.S. Мавзу юзасидан бир томон, яъни Сергей Лушаннинг фикрларини тингладик. Шунингдек, сайтимиз мазкур масала юзасидан иккинчи ("Бунёдкор") ва керак бўлса, учинчи тарафни (ЎФА/ПФЛ) ҳам эшитишга тайёр.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика