Latest news

19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  4 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  6 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  10 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди News

Илёс Зейтуллаев "Бунёдкор"даги молиявий муаммолар, "Ювентус"да нега порламагани ҳақида гапирди

"Сурхон" - "Бунёдкор" учрашувидан сўнг матбуот анжуманида "қалдирғочлар" устози Илёс Зейтуллаев иштирок этди.

Зейтуллаев: "Ўйин тенг бўлганига қарамасдан йигитларим ғалабага муносиб эди. Сўнгги янгиликлардан сўнг футболчиларни руҳлантириш қийин, аммо шунга қарамасдан улар майдонда борини ташлаб чиқиб кетишмоқда. Йигитлар 4 ойдан бери маош олишмаяпти, улар оиламизни боқишимиз керак деб мурожаат қилишади. "Бунёдкор"нинг ҳолатига эътибор қаратишади деб ўйлайман. Жамоа "тирик", улар ишонишмоқда, аммо ўйиндан-ўйинга вазият қийинлашиб боряпти".

- "Бунёдкор"даги молиявий қийинчиликлар Илёс Зейтуллаевнинг кейинги мураббийлик фаолиятига қандай таъсир қилади?

- Бу ерга келганимдан сўнг кучли жамоага айландик. Ички муҳит яхши. Қийинчиликларга қарамасдан олдинга қадам ташлашда давом этишимиз керак. Аммо ҳамманинг оиласи бор, хорижлик мутахассислар олдида нима дейишни билмаяпман. Умид қиламанки, яқин вақт ичида ҳаммаси изига тушиб кетади.

- "Бунёдкор" ҳужумида боғлиқлик аввалги баҳсларга нисбатан пасайган...

- Ҳар бир янги мавсум бу янги ҳикоя. Бизда кўп нарсалар ўзгарди. Баъзи кучли жамоалар билан рақобатлаша олмаймиз. Бугунги каби ёшларга имкон берамиз. Ўтган мавсумда таркиб бошқа эди, аммо жорий мавсумда ўзимизга боғлиқ бўлмаган сабаблар билан Суперлигада жон сақлаб қолишга уринадиган жамоа туздик. Ҳаммаси олдинда, ишлашда давом этамиз. Бу мавсум бироз бошқача бўлади, вазиятга мослашишимиз керак.

- Футболчи сифатида "Ювентус" шарафини ҳимоя қилгансиз. Зидан ва бошқа юлдузлар билан машғулот ўтказган Зейтуллаев нега порлаб чиқмаган?

- Сабаблар кўп. Биринчи навбатда "Ювентус"да бўлиб қолганим учун яратганга раҳмат айтаман. Ўша пайтда "Ювентус" шарафини Зидан, Дель Пьеро, Трезеге, Инзаги... Даража жуда юқори эди. Ёшлигим сабаб баъзи қўпол хатоларга йўл қўйганман. Нотўғри маслаҳатларга қулоқ солганман.

- Жамоа кетма-кет муваффақиятсиз натижалар қайд этаверса мураббий билан ҳамкорлик тўхтатилади. Охирги натижалардан сўнг жамоа раҳбарияти сизга қанчалик ишонмоқда?

- Тўғриси, бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Агар бугун ишсиз қолсам, "Бунёдкор"га мухлислик қилавераман. Жамоага келганимда охирги ўринда эдик ва мавсумни 5-ўринда якунладик. Бу оила билан ишлаётганимдан фахрланаман. Мураббийлик фаолиятимни ривожлантиришга ҳаракат қилавераман.

Rating: +7   

Comments

+1   
11 mar 20:48:41
STENLESS..R
Сочи тукилганидан Пепга ухшаб кетаркан мураббийликда гап булиши МУМКИН змас зур мураббий хурмат киламан
+1   
11 mar 20:37:12
Барселона. Арсенал. Пахтакор.
Яхши мураббий экан. Мана иккинчи сезонки жамоада кувнок тактика куриниб турибди. Пахтакорда ишлашини жуда хохлардим
   
12 mar 01:00:36
Sanjar Fayziev
Илёс Зейтулаев зур мурабий, Илёсни отаси биринчи мурабийи Гейнрих бн бирга кота бўлишган А Гейнрихни хам мурабийи Илёсни отаси бўлган. Омад Зийтулаевга
   
12 mar 00:58:29
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Haqiqat-2
Ҳа биламан, Илёс 2002 да расмий шартнома имзолаган, Зидан билан 2-3 та машғулот ўтганми шунда
2001 йилда Ювентус билан шартнома тузган
   
11 mar 23:58:09
Farhod Uktamovich
Чаток булди-да Нефтегаз бирданига молиялаштиришни тухтатгани , Бунёдкор как ташкилот шаклланган система эди, эртарок айтганида спонсор ~ хомий ( ташкариданми , ёки узимизданми ) топар эдиларми , омадини берсин , Аллох кулласин, уже 3- чи клуб молиявий муаммо хакида гапирияпти лекин
   
11 mar 23:43:34
Haqiqat-2
Reply to comment by Жалоладдин Мухаммадович✈
Haqiqat-2 Зидан 2001 ёзида Реалга утган
Ҳа биламан, Илёс 2002 да расмий шартнома имзолаган, Зидан билан 2-3 та машғулот ўтганми шунда
   
11 mar 23:22:42
Azizbek Rustamovich
Reply to comment by Haqiqat-2
Демак Илёс ёлғончи экан))
Balkim. Yoki Yuvedagi raqobatni umumiy fonda ko‘rsatgan. O‘sha yillardagi raqobatni. O‘sha yillardagi darajani... Chunki Inzagi va del Piero Ilyosga xech qachon raqobatchi bo‘lmasdi
   
11 mar 23:14:42
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Haqiqat-2
Зейтуллаев Ювега келганида Зидан Реалга ўтиб бўлганди.
Haqiqat-2 Зидан 2001 ёзида Реалга утган
   
11 mar 23:11:45
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by Askar nukus
Купол хатоларга йул куйдим деганда нимани назарда тутдикин
Италияда қамалган
   
11 mar 23:10:43
Дильшод
Reply to comment by Haqiqat-2
Зейтуллаев Ювега келганида Зидан Реалга ўтиб бўлганди.
Спорт экспресс деган газета бўларди, Зайтуллаевни Зидан билан тушган расми чиқарилганди газетада, шуни эслайман
   
11 mar 23:10:37
Жалоладдин Мухаммадович✈
Reply to comment by STENLESS..R
Сочи тукилганидан Пепга ухшаб кетаркан мураббийликда гап булиши МУМКИН змас зур мураббий хурмат киламан
Шундай мураббийлар пул йўқ жамоада ишлаб юрбд қайдаги йўқ мураббийлар пул кўп жамоада мураббий
   
11 mar 22:48:52
Haqiqat-2
Reply to comment by Azizbek Rustamovich
Inzagi ham Milanga ketgandi.
Демак Илёс ёлғончи экан))
   
11 mar 22:28:17
Azizbek Rustamovich
Reply to comment by Haqiqat-2
Зейтуллаев Ювега келганида Зидан Реалга ўтиб бўлганди.
Inzagi ham Milanga ketgandi.
   
11 mar 21:17:33
Askar nukus
Купол хатоларга йул куйдим деганда нимани назарда тутдикин
   
11 mar 21:07:25
Бахтийор Ашуров
Reply to comment by Haqiqat-2
Зейтуллаев Ювега келганида Зидан Реалга ўтиб бўлганди.
Тўғри ҳали паспорт олишгаям, улгурмананди. Шунинг учун ювентус билан професионал шартномани кейинги йил тузганди!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика