Latest news

16:50"TNT Sports" "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  0 16:25Обамеянг собиқ жамоасига қайтмоқда  0 16:00МТЖни мундиалга ким олиб бориши керак?  13 15:41Тен Хаг: "Мавсумолди йиғиндаги натижаларга тупурдим"  3 15:26Андрей Лунин "Реал"даги келажагини ҳал қилди  0 14:40Тома Табатадзе "Нефтчи" билан ҳайрлашди  7 14:10"Фенербахче" ПСЖ ҳимоячисини сотиб олади  0 13:34"Реал" мухлислари учун хушхабар  2 12:58Мадуэке: "Арсенал" билан иштирок этадиган барча мусобақаларимда ғолиб чиқишни истайман"  1 12:27ПСЖ "Ювентус" юлдузини нишонга олди  1 11:47"Милан" ПСЖ футболчисига даъвогарлик қилмоқда  0 11:20Кападзе, Лёв, Билич – кимнинг ўйин услуби Ўзбекистонга мосроқ?  47 10:29"Динамо" Беларусда учта ўртоқлик ўйини ўтказади  2 10:05"Эсхата" устози Шуҳрат Умаров: "Шацкихга омад, ОЧЛда "Андижон"га мухлислик қиламиз"  0 09:43"Хоразм" назорат учрашувида "Бунёдкор" ўринбосарлари билан дуранг ўйнади  1

Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик" News

Игорь Сергеев: "Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни оширмоқчи эдик"

"Пахтакор" ҳужумчиси Игорь Сергеев "Ал Ҳилол" (1:0)га қарши Осиё Элит Чемпионлар лигасининг нимчорак финал дастлабки ўйинидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

— Ўйиндан таассуротлар қандай?

— Тарихда биринчи марта ғалаба қозондик, албатта қувончли. Ҳаво совуқ эди, минус ҳарорат, аммо йигитлар ҳаракат қилишди. Мураббийнинг кўрсатмасини бажаришга ҳаракат қилдик, қаердадир уддаладик, қаердадир йўқ. Кейинги ўйин борлиги сабаб ҳисобдаги фарқни каттароқ қилмоқчи эдик, аммо мураббийлар, йигитлар, ҳамма бу ҳали бошланиши эканини, жавоб ўйини борлигини билади ва у ерда бир неча баробар оғирроқ бўлади. Сабаби улар уйда ўйнашади, таркиблари тўлиқ бўлади. Бугун асосий таркибда ўйнамаган бўлсам ҳам мамнунман.



— Жароҳатдан тикланганингиздан сўнг ўзингизни қандай ҳис қиляпсиз?

— Иккита расмий ўйинда ҳаракат қилдим, бунга қадар йиғинда эса 5-6та ўйин ўтказдим ва жароҳат безовта қилмаяпти. Ҳозирда жароҳат ҳақида ўйламасликка ҳаракат қиляпман ва бу такрорланмаслиги учун машқлар қиляпман.

— Бунга қадар ҳам "Ал Ҳилол"га қарши ўйнагансиз ва гол ҳам ургансиз. Ўша "Ал Ҳилол" билан бугунгисининг фарқи қандай?

— Фарқ яққол кўриниб турибди. Олдин ҳам яхши ўйинчилар бўлган, аммо жаҳон даражасида эмас, Осиё даражасида. Ҳозирги номларни бутун дунё билади. Умуман олганда, нафақат "Ал Ҳилол", балки бутун Саудия Арабистони умуман ўзгарганиб кетган.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика