Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади
10 mar 18:26
News
Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади
Шунингдек, китобда аввал эълон қилинмаган суратлар ва унинг шахсий архивидан материаллар ҳам жой олади.
Фергюсоннинг таъкидлашича, у ҳаётининг турли босқичлари билан боғлиқ бўлган ўйинларни танлаб олган. Унинг сўзларига кўра, уларнинг кўпчилиги мухлисларни ҳайратга солиши мумкин, чунки ҳаммаси ҳам машҳур учрашувлар эмас. Бу ўйинларнинг айримлари ҳатто телевидение архивларида ҳам сақланмаган — улар фақат унинг хотирасида ярқ этиб намоён бўлади.

"Ушбу китоб учун мен ўзим учун алоҳида аҳамиятга эга 21 та ўйинини танладим.
Танлов сизларни ҳайратга солиши мумкин, чунки мен аввалги китобларда ёзган ўйинимларга ёпишиб олмадим ёки мухлисларнинг дарров ёдига тушадиган баҳслар билан чекланиб қолмадим. Аксинча, мени ҳаётимнинг турли лаҳзаларига қайтариб борадиган ва ўн йиллар ўтса ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб қолган ўйинларни сараладим.
Учрашувларнинг айримлари ҳеч қандай телевидение архивида сақланмаган. Бу — фақат хотиралар. Бироқ тасаввуримда мен уларни ҳозир ҳам гўёки томоша қиляпман — жуда ёрқин рангларда", – деди Алекс Фергюсон.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Comments