Latest news

21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  0 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  18 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  5 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  12 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  3 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  10 19:34"Ньюкасл" — "Арсенал". Таркиблар маълум  12 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2 15:27Хаби Алонсо: "Дербида мағлуб бўлишга лойиқ эдик"  17

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳам, Япония ҳам яхши шаклланган жамоа саналади" News

Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Ўзбекистон ҳам, Япония ҳам яхши шаклланган жамоа саналади"

U-23 Осиё Кубоги ярим финали доирасида Австралия U-23 га қарши учрашувдан сўнг саудияликлар бош мураббийи Садд Ал Шеҳри ва Ҳамид Абдулло матбуот анжуманида иштирок этди.

- Садд Ал Шеҳри, ўйин ҳақида фикрингиз қандай? 

- Ғалабадан маманунман. Бугун намойиш этган футболимиздан хурсандман. Энди ҳал қилувчи баҳс ҳақида бош қотирамиз. 

- Финалда рақиб сифатида қайси жамоани кўришни истайсиз: Ўзбекистон ёки Япония? 

- Иккала жамоа ҳам яхши шаклланган. Ўзбекистон тўпни назорат қилишни яхши кўради, Япония эса жуда тезкор ўйин намойиш этади. Исталган жамоага қарши финалда қийин баҳс бўлади. 

- Бугун икки футболчингиз жароҳат олди. Уларнинг аҳволи қандай? 

- Ҳозирча аниқ маълумот йўқ. Умид қиламанки улар финалга тайёр бўлишади. 

- Жамоаингиз мусобақа давомида ҳозирча биронта гол ўтказмади. Бунинг сири нимада? 

Садд Ал Шеҳри: Футболчиларим ҳимояда катта меҳнат қилишмоқда. Аммо барчаси Аллоҳдан. Бизнинг ҳаракатларимиз муносиб тақдирланмоқда.

Ҳамид Абдулло: Оғир ўйин бўлди. Шукрки, гол уриб, якунда ғалаба қозондик. Барча жамоадошларимни ва бизни қўллаб турган мухлисларга раҳмат айтмоқчиман.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика